2022 йил 22 декабрь куни, соат 09-00 да “Боғот-дон” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади.
Йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.
Манзили: Хоразм вилоят, Боғот тумани, Кулонкорабог кишлоғи.
Маълумот учун телефон: (0-362) -31-79-150,
Корхона веб-сайти: www.bogot-don.uz. E-mail: aobogotdon@mail.ru
Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилади:
– Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
– Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида;
– 2022 йил 9 ойлик якунлари натижаси бўйича фойда тақсимланишини кўриб чиқиш ва дивиденд тўлаш тўғрисида умумий йиғилишга тавсия бериш.
Акциядорларни хабардор килиш учун реестр тузилган сана: 2022 йил 15 ноябрь
Йиғилишда иштирок этиш ҳукукига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси: 2022 йил 16 декабрь.
Акциядорлар реестрини шакллантиришга карор кабул қилган ваколатли орган: Жамият кузатув кенгашиниг 2022 йил 15 ноябрдаги 11-сонли йиғилиши қарори.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 08-00 дан 08-45 гача амалга оширилади.
Акциядорлар йиғилишга ўз шахсини тасдикловчи хужжатлар билан келишлари шарт, уларнинг вакиллари эса нотариал тартибда тасдикланган ишончномага эга бўлишлари зарур.
Жамият кузатув кенгаши.