Компания ва тизим корхоналарида 30 апрель куни “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Ҳашар давомида корхоналаримиз ҳудудлари, дон қабул қилиш масканлари тартибга келтирилади. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари фаол олиб борилади. Умумхалқ хайрия ҳашари доирасида корхоналаримиз ишчилари янада фаол қўллаб-қувватланади.
Юртимизда жадал суръатда олиб борилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барча корхоналаримиз ҳудудларида гул кўчалари, манзарали ва мевали дарахтлар экиш, оқлаш ишлари амалга оширилади.
Умумхалқ хайрия ҳашари доирасида ишлаб чиқариш цехлари ва маъмурий бинолардаги иш ўринларини тартибга келтириш ишлари олиб борилади.
Бир сўз билан айтганда, “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида ўтказилувчи умумхалқ хайрия ҳашари корхоналаримиз ишчи ходимларининг аҳиллиги, ҳамжиҳатлигининг яна бир ёрқин намунаси бўлишига шубҳа йўқ.