Qabul vaqtlarimiz: Dush-Juma - 09.00 dan 17:00 gacha shanba - 10.00 dan 16.30 gacha
Ishonch telefonlari: +998 62 31 79150
Elektron manzilimiz aobogotdon@inbox.uz info@bogotdon.uz

Qimmatli qog’ozlar

 

Korparativ boshqaruv tizimini baholash xulosasi 2017 yuklab olish

Korparativ boshqaruv tizimini baholash xulosasi 2016 yuklab olish

Ахамиятли факт 06

1. ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ
Тўлиқ:  “Bog’ot-don” aksiyadorlik jamiyati
Қисқартирилган:  “Bog’ot-don” AJ
Биржа тикерининг номи:
2. АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ
Жойлашган ери: Хоразм вилояти. Боғот тумани, Қулонқорабоғ қишлоғи
Почта манзили: 220209 Хоразм вилояти. Боғот тумани, Қулонқорабоғ қишлоғи, Ўзгариш махалласи
Электрон почта манзили: aobogotdon@inbox.uz,

aobogotdon@mail.ru

Расмий веб-сайти: www.bogotdon.uz
3. МУҲИМ ФАКТ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ
Муҳим фактнинг рақами: 06
Муҳим фактнинг номи: Эмитентнинг юқори бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар
Умумий йиғилиш тури: йиллик
Умумий йиғилиш ўтказиш санаси: 17.04.2017 й
Умумий йиғилиш баённомаси тузилган сана: 26.04.2017 й
Умумий йиғилиш ўтказилган жой: Хоразм вилояти. Боғот тумани, Қулонқорабоғ қишлоғидаги жойлашган жамият бошқаруви биносида
Умумий йиғилиш кворуми: 76,84%
Овоз беришга қўйилган масалалар Овоз бериш якунлари
ёқлаш қарши бетарафлар
% сони % сони % сони
1. Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан ҳисоботи. 100 1246054 0 0 0 0
2. Тафтиш комиссиясиининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан хисоботи. 100 1246054 0 0 0 0
3.  Жамиятнинг 2016 йилги молия-хўжалик фаолияти якуни ва «Бизнес-режа»нинг бажарилиши бўйича ижро органи хисоботи. 100 1246054 0 0 0 0
4. Жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда фойда ва зарарларни тақсимлаш. 100 1246054 0 0 0 0
5. Жамиятнинг 2017 йилга белгиланган «Бизнес режасини» тасдиклаш. 100 1246054 0 0 0 0
6. 2017 йил учун аудитор ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган хак микдорини чегарасини белгилаш 100 1246054 0 0 0 0
7.   Жамият Кузатув кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш ва унинг янги таркибини сайлаш. 100 1246054 0 0 0 0
8. Жамият тафтиш комиссияси таркибига ўзгартиришлар киритиш ва унинг янги таркибини сайлаш. 100 1246054 0 0 0 0
9. Жамият Бошқаруви раисини сайлаш ва у билан меҳнат шартномаси тузиш. 100 1246054 0 0 0 0
10. Жамият кузатув кенгаши, ижро органи ва тафтиш комиссияси аъзоларини 2016 йил фаолияти учун рағбатлантириш. 100 1246054 0 0 0 0
11. Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолари вазифаларини бажариб турган даврда хақ тўлаш ва унинг микдорини белгилаш. 100 1246054 0 0 0 0
Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўлиқ баёни:
1.     Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан ҳисоботи қониқарли деб ҳисоблансин ва тасдиклансин
2.    Тафтиш комиссиясиининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан ҳисоботи коникарли деб ҳисоблансин ва тасдиқлансин
3.    Жамиятнинг 2016 йилги молия-хўжалик фаолияти якуни ва «Бизнес-режа»нинг бажарилиши бўйича ижро органи хисоботи қоникарли деб хисоблансин ва тасдиклансин
4.  Жамиятнинг 2016 йил учун йиллик баланси ва даромад хисоботи тасдиклансин. 2016 йил якуни бўйича корхона ихтиёрида қоладиган 75034 минг сўм соф фойданинг 5 фоизи (3 млн.751 минг 700 сўм) захира фондига, 80 фоизи, (60 млн.030 минг 515 сўм) дивидент тўлаш учун ва қолган 15 фоизи (11 млн. 251 минг 785 сўм) жамиятда ишлаб чиқаришни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилсин. Дивидентлар номинал киймати 800 сўм бўлган хар бир оддий акция учун 35 сўм 17 тийиндан ва хар бир имтиёзли акция учун 160 сўмдан тўлансин.

Акцияларга хисобланган дивидентларни 2017 йилнинг 20 апрелидан бошлаб хисоб рақамга пул ўтказиш ва пластик карточка орқали тўлаб, 60 кун ичида хисоблашилсин

5.     Жамиятнинг 2017 йилга белгиланган «Бизнес-режа»си тасдиклансин
6.   2017 йил учун жамият аудитори қилиб МЧЖ шаклидаги “KORIFEY-AUDIT”  аудиторлик ташкилоти танлансин ва унга тўланадиган ҳакнинг энг кўп микдорини 5000000 (Беш миллион) сўм қилиб белгилансин
7.       Кузатув кенгаши таркибига куйидагилар сайланган хисоблансин:

1. Эргашев Абдували

2. Жабборв Руслан

3. Абдуллаев Расул

4. Исмоилов Акрам

5. Рахимов Жўрабек

8.       Тафтиш комиссияси таркибига куйидагилар сайланган хисоблансин:

1. Қурбонов Азамат

2. Юсупов Ибрайим

3. Нуруллаев Файзулла

9.    Жамият бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Х.Ғаффаров жамият бошқаруви раиси қилиб сайланган хисоблансин ва у билан 1 йилга ишга ёллаш бўйича мехнат шартномаси тузиш кузатув кенгаши зиммасига юклатилсин
10.     Кузатув кенгаши (5 киши), бошкарув аъзолари (7 киши) ва тафтиш комиссияси аъзолари (3 киши)нинг хар бирига ЭКИХнинг 5 (беш) баробари микдорида 2016 йил якуни бўйича мукофот пули белгилансин.
11. Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолари вазифаларини бажариб турган даврда хар чоракда уларга хак тўлаш жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда, яъни кузатув кенгаши раисига республикада белгиланган ЭКИҲнинг 6 (Олти) баробари миқдорида, кузатув кенгаши аъзоларининг хар бирига ЭКИҲнинг 5 (Беш) баробари миқдорида, кузатув кенгаши котибига ва тафтиш комиссияси аъзоларининг хар бирига ЭКИҲнинг 2 (Икки) баробари миқдорида  амалга оширилсин.
Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш:
Номзодлар тўғрисида маълумот Овозлар сони
Ф.И.Ш. Иш жойи Уларга тегишли акциялар
сони тури
1. Эргашев Абдували Хусаинович  “Ўздонмахсулот” АК, бош мутахассис 0 1246054
2. Абдуллаев Расул  “Ўздонмахсулот” АК, етакчи мутахасс 0 1246054
3. Жабборов Руслан Жумабоевич  “Ўздонмахсулот” АК, етакчи мутахасс 0 1246054
4. Исмоилов Акрам Хошимович  “Ўздонмахсулот” АК, бош мутахассис 0 1246054
5. Рахимов Жўрабек  “Ўздонмахсулот” АК, етакчи мутахасс 0 0
Уставга киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларнинг матни йўқ

 

Ижроия органи раҳбари:      Ғаффаров Хушнуд Искандарович
Бош бухгалтер: Юсупов Алибек Марксович
Веб-сайтда ахборот жойлаштирган ваколатли шахс:      Авезов Дилмурод Омонбоевич

Ахамиятли факт 08

1. ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ
Тўлиқ: “Bog’ot-don” aksiyadorlik jamiyati
Қисқартирилган: “Bog’ot-don” AJ
Биржа тикерининг номи:
2. АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ
Жойлашган ери: Хоразм вилояти. Боғот тумани, Қулонқорабоғ қишлоғи
Почта манзили: 220209 Хоразм вилояти. Боғот тумани, Қулонқорабоғ қишлоғи, Ўзгариш махалласи
Электрон почта манзили: aobogotdon@inbox.uz,

aobogotdon@mail.ru

Расмий веб-сайти: www.bogotdon.uz
3. МУҲИМ ФАКТ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ
Муҳим фактнинг рақами: 08
Муҳим фактнинг номи: Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ёки ижроия органининг таркибидаги ўзгаришлар
шахснинг ваколати тугатилган ҳолларда
Шахснинг Ф.И.Ш. ёки ишончли бошқарувчининг тўлиқ номи Лавозими Тегишли акцияларнинг сони     ва тури
Кузатув кенгаши аъзолари:
1. Норбоев Абдуназар Норбой ўғли “Ўздонмахсулот” АК бош мутахассис 0
2. Эсанов Эркин Тохирович “Ўздонмахсулот” АК бош мутахассис 0
3. Рахматуллаев Мансур Ражаббоевич  Рақобат қўмитаси Хоразм вилояти    бошқармаси бошлиғи 0
Тафтиш комиссияси аъзолари:
1.  Искандаров Адхам “Искандар ота” ф.х. бошлиғи 1000 оддий
2.  Жуманиёзов Сафарбой  Касб-хунар коллежида хисобчи 1003 оддий
шахс сайланган (тайинланган) ҳолларда
Шахснинг Ф.И.Ш. ёки ишончли бошқарувчининг тўлиқ номи Лавозими Тегишли акцияларнинг сони   ва тури
Кузатув кенгаши аъзолари:
1. Эргашев Абдували Хусаинович “Ўздонмахсулот” АК бош мутахассис 0
2. Абдуллаев Расул “Ўздонмахсулот” АК бош мутахассис 0
3. Жабборов Руслан Жумабоевич “Ўздонмахсулот” АК етакчи мутахассис 0
4. Исмоилов Акрам Хошимович “Ўздонмахсулот” АК етакчи мухандис 0
5. Рахимов Жўрабек “Ўздонмахсулот” АК мутахассис 0
Тафтиш комиссияси аъзолари:
1. Юсупов Ибрайим Нафақахўр 676 оддий
2. Нуруллаев Файзулла Нафақахўр 425 имтиёзли
3. Қурбонов Азамат Шарифович Рақобат қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси мутахассис 0
Ижро органи:
1. Ғаффаров Хушнуд Искандарович Ижро органи раиси 0
Кўрсатилган ўзгартиришлар тўғрисида эмитентнинг қарор қабул қилган органи: Акциядорлар  умумий йиғилиши.
Қарор қабул қилинган сана: 17.04.2017 й
Баённома тузилган сана: 26.04.2017 й
Бошқарув органи баённомасидан кўчирма ва сайланган (тайинланган) шахснинг яшаш жойи кўрсатилган ҳолда паспорт маълумотлари

«Боғот-дон» акциядорлик жамияти акциядорларининг

2016 йил якунларига бағишланган йиллик умумий йиғилишининг

1-сонли баёни.

       17 апрель 2017 йил.                                                                              Боғот тумани.

Жами овоз берувчи акциялар сони – 1621558   донадан

  1246054 дона овоз ёки кворум 76,84 фоиз.

Санок комиссияси:

1.        Эрназаров Каримбой

2.        Матрасулов Максуд

3.        Авезов Рахматулла

Йиғилиш хайъати.

 

1.        «Ўздонмахсулот» АК етакчи мутахассиси                                          А.Эргашев

2.        Тафтиш комиссияси аъзоси                                                                 А.Қурбонов

3.        «Боғот-дон» АЖ бошқаруви раиси в.в.б.                                            Х.Ғаффаров

 

Мажлис раиси:                    А.Эргашев.

Котиби:                                Э.Йўлдошев.

Кун тартибида:

1.          Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан ҳисоботи.

2.          Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан хулосаси.

3.          Жамиятнинг 2016 молия-хўжалик йили якунлари ва йиллик бизнес режанинг бажарилиши тўғрисида Бошқарув ҳисоботи.

4.          Жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда фойда ва зарарларни тақсимлаш;

5.          Жамиятнинг 2017 йилга мўлжалланган бизнес режасини тасдиқлаш.

6.          2017 йил учун аудитор ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган хак микдорини чегарасини белгилаш;

7.          Жамият Кузатув кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш ва унинг янги таркибини сайлаш.

8.          Жамият тафтиш комиссияси таркибига ўзгартиришлар киритиш ва унинг янги таркибини сайлаш.

9.          Жамият Бошқаруви раисини сайлаш ва у билан меҳнат шартномаси тузиш.

10.          Жамият кузатув кенгаши, ижро органи ва тафтиш комиссияси аъзоларига 2016 йил фаолияти учун мукофот пули микдорини белгилаш.

11.          Кузатув кенгаши аъзолари ва тафтиш комиссия аъзолари вазифаларини бажариб турган даврда хақ тўлаш ва унинг микдорини белгилаш.

 

Эшитилди:

          1. Кун тартибидаги биринчи масала Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан “Ўздонмахсулот” АК вакили А.Эргашев хисоботи.

Хурматли акциядорлар!

Кузатув кенгашимиз таркиби 5 кишидан иборат бўлиб, шундан тўрт нафари «Ўздонмахсулот» АК вакилларидан ва бир нафари Хусусийлаштириш, монополиядан чикариш ва ракобатни ривожлантириш давлат кўмитаси вилоят бошкармаси вакилидан иборат. Ўтган 2016 йил давомида кузатув кенгашимиз Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тўғрисида»ги конунининг 75-моддаси ваколатлари доирасида иш олиб борди. 2016 йилда кузатув кенгашининг 9 марта йигилиши булиб утди. Унда кузатув кенгашининг 2015 йил якуни бўйича ва 2016 йил хар чорак якуни бўйича жамият бошкаруви раисининг хисоботини эшитиш,  акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини чакириш ва кузатув кенгаши аъзолигига номзодалр кўрсатиш тўғрисидаги масала, Кузатув кенгаши раисини сайлаш масаласи, кўшимча акциялар чикариш тўғрисидаги масала, жамиятнинг 2017 йилга белгиланган «Бизнес-режа»си лойихасини кўриб чикиш, кузатув кенгашининг 2017 йилга белгиланган иш режасини тасдиклаш, жамиятда корпоратив бошқарув кодекси талабларини жорий қилиш бўйича жамият акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказиш  каби масалалар кўрилди.

Биз кузатув кенгаши аъэолари  2016 йилда жамият акциядорларнинг 2015 йил якунларига бағишланган навбатдаги йиғилишини ўтказиш санаси, умумий йиғилиш бўлиб ўтадиган жойи, кун тартибида кўриладиган масалалар, умумий йигилишда овоз бериш хукукига эга бўлган акциядорлар реестрларини конун-коидалар асосида тузиш, акциядорларнинг умумий йигилиши чакирилиши тўғрисида рўзномаларда акциядорларни хабардор килиш каби масалаларни кузатув кенгаши йиғилиши кун тартибида мухокама килиб, акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йигилишини ўтказдик. Ушбу ўтказилган навбатдаги йиллик умумий йигилиш кун тартибида кўрилган масалаларга берилган овозлар натижалари тўғрисида тегишли тартибда хабарлар чикардик. Бундан ташқари жамиятда корпоратив  бошқарув кодекси талабларини жорий қилиш юзасидан жамият акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилишини хам қонун доирасида ўтказдик. Ўтказилган навбатдан ташқари умумий йиғилиш кун тартибида кўрилган масалаларга берилган овозлар натижалари тўғрисида тегишли тартибда хабарлар чикардик.

Хурматли акциядорлар!

Мен шу билан хисоботимни якунлар эканман, Сизларга 2017 йилни хам бунданда мувафакиятли якунлашларингизда омадлар тилаб, Сизлардан кузатув кенгаши хисоботини тасдиклаш бўйича овоз бериш бюллетенида овоз бериб, ўз муносабатларингизни билдиришларингизни сўрайман.

                     

Овоз бердилар:                      ёқлаб  – 1246054 овоз  100 %

каршилар               –   йўқ                                                                      бетарафлар-   йўқ

2.  Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан тафтиш комиссияси аъзоси А.Курбонов хисоботи.

Хурматли акциядорлар!

Биз тафтиш комиссияси аъзолари жамиятнинг 2016 йил 1 январдан 2017 йил 1 январгача бўлган даврини тафтишдан ўтказдик. Тафтиш комиссияси хулосасига кўра жамият бухгалтерия хисоби ва хисоботлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1996 йил 30 августдаги «Бухгалтерия хисоби ва хисоботлари» тўғрисидаги конунига, хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли карори бўйича кўрсатилган ўзгаришлар асосида олиб борилган.

Тафтиш комиссияси фикрича жамиятининг молиявий хисоботи («Бухгалтер баланси» форма №1, «Молиявий натижалар тўгрисидаги хисобот» форма-№2, «Асосий воситалар харакати тўгрисидаги хисобот» форма №3, «Пул окимлари тўғрисидаги хисобот» форма №4, Хусусий капитал тўғрисидаги хисобот» форма №5) унинг молиявий ахволини хакикий акс эттиради ва мазкур жамият амалга оширган молиявий операциялари Ўзбекистон Республикаси конун хужжатларининг талабларига жавоб беради.

Бухгалтерия дафтари ва регистрация ёзувлари кўрилган хужжатларга мос келади. Тузилган баланс бош китоб колдиклари ва жамларига мос келади.

Тафтиш комиссияси 2016 йил якуни бўйича тузилган бухгалтерия баланси ва молиявий хисоботини тўғри тузилган ва жамият тўлов кобилиятига эга деб хисоблайди.

Хурматли акциядорлар!

Мен шу билан хисоботимни якунлаб, Сизлардан тафтиш комиссияси хулосасини тасдиклаш учун овоз бериш бюллетенида ўз муносабатларингизни билдиришингизни сўрайман.

 

Овоз бердилар:                      ёқлаб- 1246054 овоз  100 %

каршилар               –   йўқ                                                                      бетарафлар-   йўқ

3. Кун тартибидаги жамиятнинг 2016 йил молиявий-хужалик фаолияти якунлари ва «Бизнес-режа»нинг бажарилиши юзасидан жамият бошкаруви раиси в.в.б. Х.Ғаффаров хисоботи:

Хурматли акциядорлар!

Жамиятимизда 2016 йилда «Бизнес-режа» бўйича 12000 тонна 1-навли ун, 3800 тонна кепак, 7200 тонна омухта ем, 960 тонна нон махсулотлари ва 1796 тонна уруғлик дон тайёрлаш режалаштирилган бўлиб,  амалдаги нархларда ишлаб чикариладиган махсулотлар хажми жами 14 млрд 608 млн 731 минг сўмни, шундан ун ва кепак ишлаб чикариш хажми 9 млрд 812 млн 733 сўмни, омухта ем ишлаб чикариш хажми 2 млрд 039 млн 998 минг сўмни, нон ишлаб чикариш хажми 960 млн сўмни, уруғлик дон тайёрлаш хажми 1 млрд 796 млн сўмни ташкил килади. 2016 йилда хакикатда:

14923 тонна 1-навли ун,

4732 тонна кепак

6380 тонна омухта ем,

1100 тонна нон махсулотлари

1905 тонна уруғлик дон тайёрланди.

Амалдаги нархларда 19 млрд 721 млн. 892 минг сўмлик махсулот ишлаб чикарилди.  Таккослама нархларда 18 млрд 023 млн 222 минг сўмлик махсулот ишлаб чикарилди

Махсулот сотишдан тушган соф тушум         – 18 млрд 234 млн 691 минг сўмни

Сотилган махсулотлар таннархи                      – 14 млрд 703 млн 004 минг сўмни

Махсулотни сотишдан тушган ялпи фойда    –    3 млрд 531 млн 687 минг сўмни

Давр харажатлари                                            –    2 млрд 930 млн 653 минг сўмни

Асосий фаолиятнинг бошка даромадлари      –                   16 млн 691 минг сўмни

Молиявий фаолиятнинг даромадлари             –                     2 млн 060 минг сўмни

Молиявий фаолият бўйича харажатлар           –                511 млн 427 минг сўмни

Фойдадан солик ва йигимлар                         –                   33 млн 324 минг сўмни

Корхона ихтиёрида коладиган соф фойда:

Бизнес-режа бўйича                –               71 млн.300 минг сўмни                                                    Хақиқиатда                              –                75 млн 034 минг сўмни

Рентабеллик умумий фойдага нисбатан         –                         24,0 фоизни

Рентабеллик соф фойдага нисбатан                –                         0,5  фоизни

Мехнат унумдорлиги хар бир ишловчига   –   120 млн 155 минг сўмни ташкил килди.

Кўшимча хом-ашё харид килиш бўйича, макулатура, кора ва рангли металл парчалари топшириш бўйича белгиланган топшириклар тўлиқ бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 ноябрдаги ПК-1856-сонли «2013-2015 йилларда Хоразм вилояти иктисодиёти салохиятини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарорига мувофик ун тегирмони модернизация килиниб, 1 млн 100 минг АКШ долларига Туркия давлатидан ускуна ва жихозлар келтириб ўрнатилди ва 2016 йилнинг февраль ойида ишга туширилди. Ун тегирмонини модернизация килиниши натижасида ишлаб чикариш кувватларининг, мехнат унумдорлигининг ошишига, махсулот сифатининг яхшиланишига, электр энергияси харажатларининг кискаришига  эришилади ва натижада кўшимча фойда олиш имкониятлари яратилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 28.07.2015 йилдаги “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини бахолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги № 207-сонли қарорида Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда, давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларни бошқариш органлари томонидан ушбу масаланинг кўриб чиқилишини ташкил этган ҳолда, фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этилишини таъминлаш белгиланган.

Ушбу қарорнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида корхонада жамият фаолияти самарадорлигини бахолаш мезонлари (критерии оценки) жорий қилинди.

Жамият фаолияти самарадорлигини бахолашда 8 та асосий ва 8 та қўшимча кўрсаткичлар қабул қилинди. Уларнинг хар бирининг йиғиндиси 100 фоиз деб белгиланган.

СЙК миқдори 40 фоиздан кам бўлса – қониқарсиз;

СЙК миқдори 40 фоиздан 60 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса – паст даражада;

СЙК миқдори 60 фоиздан 80 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса – етарли даражада эмас;

СЙК миқдори 80 фоиздан 90 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса – ўртача даражада;

СЙК миқдори 90 фоиздан 100 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса – етарли даражада;

СЙК миқдори 100 фоиздан ошса – юқори даражада.

Жамиятда хақиқатда самарадорлик йиғинди кўрсаткичи (СЙК) 87,1 фоизни ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 29.12.2015 йилдаги «Саноатда ишлаб чикариш харажатларини кискартириш ва махсулот таннархини пасайтиришга доир кўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» ги 374-сонли карорини амалда бажарилишини таъминлаш максадида «Ўдонмахсулот» АК томонидан корхонада 2016 йилда ишлаб чикариладиган махсулотлар таннархини пасайтириш ва харажатларни 9,8 фоизга камайтириш хисобига 71,8 млн сўм тежаш белгиланган бўлиб, ортикча харажатларни камайтириш хисобига хакикатда 71,8 млн сўм тежашга эришилди. Бунинг асосий кисмини ун тегирмонининг модернизация қилиниши натижасида эл.энергияси сарфининг қисқариши, эхтиёт қисмлар сарфининг қисқариши ва 2016 йил хосилидан Хазарасп туманида етиштирилган галлани тўгридан-тўгри корхонага кабул килиниши натижасида ижара харажатларини, ташиш харажатларини, эл.энергияси, юклаш тушириш харажатларини ва таъмирлаш харажатларини камайтиришимиз хисобига эришилди.

Ишчи-хизматчиларнинг озик-овкат махсулотларига бўлган талабини кондириш максадида корхонада бир канча тадбирлар амалга оширилди. Чорвачиликни ривожлантириш, наслдор қорамоллар бош сонини кўпайтириш ва ахолининг чорва махсулотларига бўлган талабини таъминлаш максадида корхонада чорвачилик (корамолчилик) ташкил килиниб, хозирги кунда корамоллар бош сони 54 бошга етказилди. Навруз байрами, Мустакиллик байрами ва Янги йил байрами арафасида ишчи-хизматчиларга бепул гўшт берилмокда, сут-катик махсулотлари берилмокда.

2016 йилда ёрдамчи хўжаликда 21,7 тонна сут, 1,6 тн гўшт етиштирилди.

Бундан ташкари корхона қошида биолаборатория фаолият кўрсатмокда. Биолабораторияда етиштирилган биомахсулотлар ғалла ва пахта зараркунандаларига қарши курашиш мақсадида фермер хўжаликларига етказиб берилмоқда. Бунинг натижасида қўшимча иш ўринлари яратиш ва қўшимча фойда олиш имконияти яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури тўғрисидаги Қарорини амалда бажариш максадида корхона маблағлари хисобидан:

Камқонликнинг олдини олиш ва аҳоли саломатлигини мустахкамлаш  мақсадида корхонада ишлаб чиқарилаётган ун махсулотлари фортификация қилинди.

Мамлакатимизнинг миллий байрамларида ишчи-хизматчилар рағбатлантириб борилди, байрам дастурхонлари ташкил қилинди, бепул гўшт махсулотлари, қишлоқ хўжалиги махсулотлари ва совғалар берилди

Ишчи-хизматчилар махсус кийим бош, сут-катик махсулотлари билан таъминланди,

Корхонада ишлаётган мутахассислардан 3 та ходим Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги давлат ва жамият бошқаруви академияси қошидаги Олий бизнес мактабининг корпоратив бошқарув илмий таълим марказида, 2 та ходим Ёнғин хавфизлиги олий техника мактабида, 2 та ходим Молия вазирлиги ўқув марказида, 2 та ходим ТАТУ да 5 та ходим соха мутахассислари малакасини ошириш курсида   малакасини оширди.

Корхона худудларини ободонлаштириш, боғлар ташкил килиш, озик овкат махсулотларига бўлган талабни кондириш максадида бўш майдонларга кишлок хўжалиги махсулотлари экиш ишлари амалга оширилди.

Касаначилик иш ўринлари яратиш бўйича белгиланган топшириклар тўлик бажарилиб, йил давомида 10 киши касаначи  қилиб ишга қабул қилинди..             

 

Хурматли акциядорлар!

Мен шу билан жамиятимизнинг 2016 йилги молия-хўжалик фаолияти   якунларига  бағишланган хисоботимни якунлаб, корхонамиз 2017 йилни хам янада юкори мехнат ютуклари билан якунлашига  ишонч билдираман ва ушбу ютукларга эришишда сизларга соғлик-саломатлик, ишларингизга  мувафаккиятлар тилайман.

Жамиятнинг 2016 йилги молия-хўжалик фаолияти якуни ва «Бизнес-режа»нинг бажарилиши бўйича ижро органи хисоботи қоникарли деб хисоблансин ва тасдиклансин деб       

 

Овоз бердилар:                      ёқлаб- 1246054 овоз  100 %

каршилар               –   йўқ                                                                      бетарафлар-   йўқ

     4.  Жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда фойда ва зарарларни тақсимлаш бўйича  жамият бош хисобчиси А.Юсупов маърузаси.

Хурматли акциядорлар!

2017 йил 1 январь холатига корхона баланси куйидагича:

(минг сумда).

Номи Хисобот йили бошига Хисобот йили охирига
Актив    
Асосий воситалар бошланғич қиймати 3 082 945 6 973 322
Эскириш 1 793 936 2 425 814
Қолдиқ қиймат 1 289 009 4 547 508
Узок муддатли инвестициялар 400 411 430 217
Капитал кўйилмалар 3 457 975 549 790
Товар моддий захиралари 6 960 693 10 203 950
Дебиторлар 3 007 463 3 453 437
Пул маблаглари 414 058 37 398
Жами, активлар 15 529 609 19 234 211
Пассив    
Устав капитали 1312248 1312248
Кўшилган капитал 31312 31312
Резерв капитали 490634 491413
Таксимланмаган фойда 61495 120933
Максадли тушум ва фондлар 1103 12140
Келгуси давр сарфлари ва тўловлари учун резервлар 0 0
Узок муддатли мажбуриятлар 2604902 2475000
Жорий мажбуриятлар 11027915 11027915
Жами, пассив 15529609 19234211

 

2016 йил учун молиявий натижалар хисоботи:(минг сўмда)

 

          Кўрсаткичлар номи Даромад Харажат
Махсулот сотишдан тушган соф тушум

Сотилган махсулотлар таннархи

Махсулот сотишдан тушган ялпи фойдаси

Давр харажатлари, жами:

Асосий фаолиятнинг бошка  даромадлари

Молиявий фаолиятнинг даромадлари, жами

Молиявий фаолиятнинг харажатлари

Даромад солиғи тўлагунга кадар фойда

Даромад (фойда) солик

Фойдадан бошка соликлар ва йиғимлар

18234691

3531687

16691

2060

108358

 

14703004

2930653

511427

26850

6474

Хисобот даврида корхона ихтиёрида қоладиган соф фойда 75034

Кузатув кенгашининг тавсиясига асосан 2016 йил якуни бўйича корхона ихтиёрида коладиган 75 млн 034 минг сўм соф фойданинг 5 фоизи (3 млн.751 минг 700 сўм) захира фондига, 80 фоизи, (60 млн.030 минг 515 сўм) дивидент тўлаш учун ва қолган 15 фоизи (11 млн. 251 минг 785 сўм) жамиятда ишлаб чиқаришни ривожлантириш жамғармасига йўналтиришни, шунингдек дивидентлар миқдорини  ва уни бериш тартибини тақсдиқлаш бўйича қуйидагиларни таклиф виламан:

Корхона низом жамгармаси миқдори 1312248 минг сўмни ташкил килади.

шундан:   Имтиёзли акциялар киймати                    –   15001,6 минг сўм

ХИФлар улуши                                          –     3523,2 минг сўм

Эркин савдо ва ташки инвесторлар улуши       – 299468,0 минг сўм

«Ўздонмахсулот» АК улуши                    – 994255,2 минг сўм

Акциялар номинал киймати 800 сўмдан бўлиб, жами акциялар сони 1640310 донани ташкил килади.

шундан:   Имтиёзли акциялар сони                                  –     18752 дона

ХИФлар улуши                                               –       4404 дона

Эркин савдо ва ташки инвесторлар улуши     –   374335 дона

«Ўздонмахсулот» АК улуши                           – 1242819 дона

Дивидент учун таксимланган 60030,5 минг сўмнинг 3000,3 минг сўми имтиёзли акцияларга дивидент учун, 57030,2 минг сўми оддий акцияларга дивидент сифатида берилади. Бунда  хар бир оддий акцияга тўланадиган дивидент микдори 35 сўм 17 тийиндан, имтиёзли акцияларга 160 сўмдан  тўғри келади. Бу куйидагича таксимланади:

 

Дивидентларнинг таксимланиши:

 

     Имтиёзли акциялар учун                            –         18752 х 160 сум   =   3000320 сўм
       ХИФлар улуши                                           –          4404  х 35,17 сум =     154889 сўм
     Эркин савдо ва ташки инвесторлар           –      374335 х 35,17 сум = 13165362 сўм
     «Ўздонмахсулот» АК улуши                      –    1242819 х 35,17 сум = 43709944 сўм
    Жами хисобланган дивидент микдори:                                     60030515  сўм.

 

Акцияларга хисобланган дивидентлар 2017 йилнинг 20 апрелидан бошлаб хисоб рақамга пул ўтказиш ва пластик карточка орқали тўлаб, 60 кун ичида хисоблашилади.

Хурматли акциядорлар!

2016 йил якуни бўйича молиявий хисоботларни тасдиқлаш, фойдани таксимлаш, дивиденд микдорини ва уни бериш тартибини тасдиклаш учун овоэ бериш бюлетенларига ўз муносабатларингизни билдиришларингизни сўрайман.

.

Овоз бердилар:                      ёқлаб  – 1246054 овоз  100 %

каршилар               –   йўқ

бетарафлар-   йўқ

         5. Жамиятнинг 2017 йилга белгиланган «Бизнес режасини» тасдиклаш бўйича жамият бошкаруви раиси в.в.б. Х.Ғаффаров маърузаси.

Хурматли акциядорлар!

Корхонанинг 2017 йилга белгиланган «Бизнес-режа»сида 14400 тонна 1-навли ун, 4520 тонна кепак, 7200 тонна омухта ем, 1080 тонна нон махсулотлари, 1747 тонна уруғлик дон тайёрлаш белгиланди. Ушбу ишлаб чикариладиган махсулотларнинг хажми амалдаги нархларда жами 20 млрд 877 млн 985 минг сўмни, шундан ун ва буғдой кепаги ишлаб чикариш хажми 11 млрд 980 млн 325 минг сўмни, омухта ем ишлаб чикариш хажми 3 млрд 744 млн. сўмни, нон ишлаб чикариш хажми 1 млрд. 80 млн сўмни, уруглик дон тайёрлаш хажми 2 млрд 445 млн 800 минг сўмни ташкил килади.

Корхонада 2017 йилда юкорида кўрсатилган махсулотларни ишлаб чикаришдан жами 2 млрд 616 млн 12 минг сўм фойда олиш, шундан ун ишлаб чикаришдан 1 млрд 619 млн 376 минг сўм, омухта ем ишлаб чикаришдан 366 млн 20 минг сўм, нон ишлаб чикаришдан 38 млн 384 минг сўм, уруглик тайёрлашдан 599 млн 732 минг сўм, фойда олиш  белгиланди. Бундан ташкари молиявий фаолиятнинг бошка сохаларидан 9 млн 600 минг сўм фойда олиш режалаштирилди. Ушбу олинадиган фойдадан 2 млрд 110 млн сўми давр харажатларига, 418 млн. сўм молиявий фаолият бўйича харажатларига (кредит фоизлари), 19 млн 459 минг сўм фойдадан тўланадиган солик ва йиғимларга сарфланиб,  корхона ихтиёрида коладиган соф фойда 78 млн 152 минг сўмни ташкил килиши режалаштирилди.

Ушбу бизнес режада белгиланган махсулотларни ишлаб чикаришимиз учун етарли микдорда хом-ашё захираларимиз мавжуд булиб, 2017 йил галла хосилидан Боғот ва Хазарасп туманлари хўжаликларидан жами 18 минг тоннадан ортик микдорда буғдой харид килиш режалаштирилган

2017 йилда бажарилиши зарур булган устивор вазифалар:

– Махсулот ишлаб чикариш буйича белгиланган топширикларнинг тўлик бажарилишини таъминлаш.

–   Кўшимча хом-ашё сотиб олиш топширикларининг бажарилишини таъминлаш.

–  Белгиланган муддатларда 2017 йил хосилини кабул килишга моддий техника базасини тайёрлаш

       – Бюджет ва бюджетдан ташқри жамғармаларга тўловларни белгиланган график асосида ўз вактида тўланишини таъминлаш.

– Молиявий соғломлаштириш дастурида белгиланган топширикларни бажарилишини таъминлаш.

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 йил-Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури тўғрисида Қарорида белгиланган вазифаларни тўлик бажарилишини таъминлаш.

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Саноатда ишлаб чикариш харажатларини кискартириш ва махсулот таннархини пасайтириш борасидаги кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги карори ижросини амалда бажаришини таъминлаш максадида 2017 йилда ишлаб чикариш харажатларини кискартириш ва махсулот таннархини пасайтириш бўйича белгиланган тадбирлар режасини бажарилишини таъминлаш.

– Кора ва рангли металл парчалари топшириш ва макулатура топшириш бўйича белгиланган топшириклар ижросини таъминлаш.

– Ёрдамчи хўжаликда ишлаб чикарилаётган чорва махсулотлари миқдорини ошириш, гўшт, сут ва биолаборатория махсулотлари етиштиршни кўпайтириш.

– Фермер хужаликлари билан шартнома тузиб, хўжаликларни биолабораторияда етиштирилган биомахсулотлар билан таъминлаш.

– Боғ катор ораларига ва бўш турган ерларга сабзавот, полиз ва кишлок хўжалик экинлари экиш.

–  Ошқовоқ ва маккажўхори дони харид килиш бўйича белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш.

–  25 та тикув машинаси сотиб олиб, тикувчилик ташкил қилиш.

–  1000 тонна сиғимга эга бўлган совутгич қуриб ишга тушириш.

–  3000 бош товуқ сотиб олиб,саноат усулида товуқчилик ташкил қилиш

–  Суткасига 30 тонна экструдирланган (гранулаланган) омухта ем ишлаб чиқариш цехини қуриб ишга тушириш каби масалалар 2017 йилда бажаришимиз лозим бўлган энг мухим устивор вазифалардан хисобланади.

 

Хурматли акциядорлар!

Корхонамизнинг 2017 йилга белгиланган ушбу «Бизнес-режа»сини муваффакиятли бажаришини таъминлашда ўзларингизнинг самарали мехнатларингиз билан ўз хиссаларингизни кўшишда Сизларга куч-кувват, соғлик-саломатлик, ишларингизга  мувафаккиятлар тилайман. Жамиятнинг 2017 йилга белгиланган бизнес режасини мақуллаб

      

Овоз бердилар:                     ёқлаб   – 1246054 овоз  100 %

Каршилар –   йўқ                                                                   бетарафлар-   йўқ

6.  Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан бош хисобчи А.Юсупов сўзга чикиб, кузатув кенгаши тавсиясига кўра жамиятнинг 2017 йилги молия-хужалик фаолиятини аудит тахлили учун МЧЖ шаклидаги “KORIFEY-AUDIT” аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини 5000000 (Беш миллион) сўм микдорида белгилашни таклиф килди.

Овоз бердилар:                      ёқлаб  – 1246054 овоз  100 %

каршилар               –   йўқ                                                                      бетарафлар-   йўқ

         7.  Жамият Кузатув кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш ва унинг янги таркибини сайлаш бўйича “Ўздонмахсулот” АК вакили А.Эргашев сўзга чикиб кузатув кенгаши таркиби беш кишидан иборат бўлишини таъкидлаб. кузатув кенгаши тавсиясига асосан кузатув кенгаши аъзолигига А.Эргашев, Ж.Рахимов, Р.Жабборов, А.Исмоилов, Р.Абдуллаев ва М.Рахматуллаевлар номзодини кўрсатди ва акциядорлардан шу номзодлардан беш кишини кузатув кенгаши аъзоси қилиб сайланиши учун овоз беришларини сўради.

 

Куммулятив овоз бериш бюллетенлари якунига кўра Кузатув кенгаши аъзолигига номзодларга берилган овозлар:

1.  Эргашев Абдували   ёқлаб – 1246054 овоз  100 %  каршилар – йўқ бетарафлар – йўқ

2.  Рахимов Жўрабек     ёқлаб – 1246054 овоз  100 %  каршилар – йўқ бетарафлар – йўқ

3.  Жабборов Руслан     ёқлаб – 1246054 овоз  100 %  каршилар – йўқ  бетарафлар- йўқ

4.  Исмоилов Акрам      ёқлаб – 1246054 овоз  100 %  каршилар – йўқ  бетарафлар- йўқ

5.  Абдуллаев Расул      ёқлаб – 1246054 овоз  100 %  каршилар – йўқ  бетарафлар- йўқ

6.  Рахматуллаев Мансур                 ёқлаб – йўқ           каршилар – йўқ  бетарафлар- йўқ

8. Жамият тафтиш комиссияси таркибига ўзгартиришлар киритиш ва унинг янги таркибини сайлаш бўйича тафтиш комиссияси аъоси А.Қурбонов сўзга чикиб, тафтиш комиссияси аъзолигига кузатув кенгаши тавсиясига кўра Қурбонов Азамат, Юсупов Ибрайим ва Нуруллаев Файзуллаларнинг номзодини кўрсатди.

 

Овоз бердилар:                      ёқлаб  – 1246054 овоз  100 %

каршилар               –   йўқ                                                                      бетарафлар-   йўқ

           9.  Кун тартибидаги тўққизинчи масала юзасидан “Ўздонмахсулот” АК вакили А.Эргашев сўзга чикиб, “Ўздонмахсулот” АК ва кузатув кенгаши жамият бошкаруви раиси вазифасини вактинча бажарувчи Х.Ғаффаровнинг 2016 йил иш фаолиятини қониқарли деб хисоблаганлигини инбатга олиб, уни жамият бошқаруви раиси қилиб сайлашни ва у билан ишга ёллаш бўйича бир йил муддатга мехнат шартномаси тузишни  таклиф килди

        

Овоз бердилар:                      ёқлаб  – 1246054 овоз  100 %

каршилар               –   йўқ                                                                      бетарафлар-   йўқ

10.  Жамият кузатув кенгаши, ижро органи ва тафтиш комиссияси аъзоларига 2016 йил фаолияти учун рағбатлантириш пули микдорини белгилаш бўйича жамият бош хисобчиси А.Юсупов сўзга чикиб кузатув кенгаши аъзолари (5 киши), бошкарув аъзолари (7 киши)нинг ва тафтиш комиссияси аъзолари (3 киши)нинг хар бирига ЭКИХнинг 5 (Беш) баробари миқдорида 2016 йил якуни бўйича мукофот пули белгилашни таклиф килди.

 

Овоз бердилар:                      ёқлаб – 1246054 овоз  100 %

каршилар               –   йўқ                                                                      бетарафлар-   йўқ

          11. Кузатув кенгаши аъзолари ва тафтиш комиссия аъзолари вазифаларини бажариб турган даврда хақ тўлаш ва унинг микдорини белгилаш масаласи юзасидан бош хисобчи А.Юсупов сўзга чикиб Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолари вазифаларини бажариб турган даврда хар чоракда уларга хак тўлаш жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда, яъни кузатув кенгаши раисига республикада белгиланган ЭКИҲнинг 6 (Олти) баробари миқдорида, кузатув кенгаши аъзоларининг хар бирига ЭКИҲнинг 5 (Беш) баробари миқдорида, кузатув кенгаши котибига ва тафтиш комиссияси аъзоларининг хар бирига ЭКИҲнинг 2 (Икки) баробари миқдорида белгилашни таклиф килди.

 

Овоз бердилар:                      ёқлаб – 1246054 овоз  100 %

каршилар        –   йўқ

бетарафлар-   йўқ

Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибида кўрилган масалалар бўйича берилган овозлар натижаларини хисобга олиб қуйидагича қарор қабул қилади:

Карор:

1.                        Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан ҳисоботи қониқарли деб ҳисоблансин ва тасдиклансин.

2.    Тафтиш комиссиясиининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан ҳисоботи коникарли деб ҳисоблансин ва тасдиқлансин.

3.    Жамиятнинг 2016 йилги молия-хўжалик фаолияти якуни ва «Бизнес-режа»нинг бажарилиши бўйича ижро органи хисоботи қоникарли деб хисоблансин ва тасдиклансин.

4.  Жамиятнинг 2016 йил учун йиллик баланси ва даромад хисоботи тасдиклансин. 2016 йил якуни бўйича корхона ихтиёрида қоладиган 75034 минг сўм соф фойданинг 5 фоизи (3 млн.751 минг 700 сўм) захира фондига, 80 фоизи, (60 млн.030 минг 515 сўм) дивидент тўлаш учун ва қолган 15 фоизи (11 млн. 251 минг 785 сўм) жамиятда ишлаб чиқаришни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилсин. Дивидентлар номинал киймати 800 сўм бўлган хар бир оддий акция учун 35 сўм 17 тийиндан ва хар бир имтиёзли акция учун 160 сўмдан тўлансин.

Акцияларга хисобланган дивидентларни 2017 йилнинг 20 апрелидан бошлаб хисоб рақамга пул ўтказиш ва пластик карточка орқали тўлаб, 60 кун ичида хисоблашилсин.

5. Жамиятнинг 2017 йилга белгиланган «Бизнес-режа»си тасдиклансин.

6. 2017 йил учун жамият аудитори қилиб МЧЖ шаклидаги “KORIFEY-AUDIT”  аудиторлик ташкилоти танлансин ва унга тўланадиган ҳакнинг энг кўп микдорини 5000000 (Беш миллион) сўм қилиб белгилансин.

7.           Кузатув кенгаши таркибига куйидагилар сайланган хисоблансин:

1. Эргашев Абдували

2. Жабборв Руслан

3. Абдуллаев Расул

4. Исмоилов Акрам

5. Рахимов Жўрабек

8.  Тафтиш комиссияси таркибига куйидагилар сайланган хисоблансин:

1. Қурбонов Азамат

2. Юсупов Ибрайим

3. Нуруллаев Файзулла

9.  Жамият бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Х.Ғаффаров жамият бошқаруви раиси қилиб сайланган хисоблансин ва у билан 1 йилга ишга ёллаш бўйича мехнат шартномаси тузиш кузатув кенгаши зиммасига юклатилсин.

10.  Кузатув кенгаши (5 киши), бошкарув аъзолари (7 киши) ва тафтиш комиссияси аъзолари (3 киши)нинг хар бирига ЭКИХнинг 5 (беш) баробари микдорида 2016 йил якуни бўйича мукофот пули белгилансин.

11. Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолари вазифаларини бажариб турган даврда хар чоракда уларга хак тўлаш жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда, яъни кузатув кенгаши раисига республикада белгиланган ЭКИҲнинг 6 (Олти) баробари миқдорида, кузатув кенгаши аъзоларининг хар бирига ЭКИҲнинг 5 (Беш) баробари миқдорида, кузатув кенгаши котибига ва тафтиш комиссияси аъзоларининг хар бирига ЭКИҲнинг 2 (Икки) баробари миқдорида  амалга оширилсин.

12. Ушбу карорнинг бажарилишини таъминлаш жамият бошкаруви раиси Х.Ғаффаров зиммасига юклатилсин.

13 Ушбу карорнинг бажарилишини назорат килиш кузатув кенгаши зиммасига юклатилсин.

 

Акциядорлар умумий йиғилиши баёни ёзилган сана “26” апрель 2017 йил.

 

Мажлис раиси:                                 А.Эргашев.

Котиби:                                Э.Йўлдошев.

Ўзгаргандан сўнг кузатув кенгаши (тафтиш комиссияси / ижроия органи)нинг таркиби
Шахснинг Ф.И.Ш. ёки ишончли бошқарувчининг тўлиқ номи Лавозими Тегишли акцияларнинг сони ва тури
Кузатув кенгаши аъзолари:
1. Эргашев Абдували Хусаинович “Ўздонмахсулот” АК бош мутахассис         0         –
2. Абдуллаев Расул “Ўздонмахсулот” АК бош мутахассис         0         –
3. Жабборов Руслан Жумабоевич “Ўздонмахсулот” АК етакчи мутахассис         0         –
4. Исмоилов Акрам Хошимович “Ўздонмахсулот” АК етакчи мухандис         0         –
5. Рахимов Жўрабек “Ўздонмахсулот” АК мутахассис         0         –
Тафтиш комиссияси аъзолари:
1. Юсупов Ибрайим Нафақахўр 676 оддий
2. Нуруллаев Файзулла Нафақахўр 425 имтиёзли
3. Қурбонов Азамат Шарифович Рақобат қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси мутахассис 0
Ижро органи:
1. Ғаффаров Хушнуд Искандарович Ижро органи раиси.         0         –

 

Ижроия органи раҳбари:                                                                                                      Ғаффаров Хушнуд Искандарович
Бош бухгалтер:                                                                                                                      Юсупов Алибек Марксович
Веб-сайтда ахборот жойлаштирган ваколатли шахс:                                                        Авезов Дилмурод Омонбоевич

Ахамиятли факт 32

Қимматли қоғозлар бозорида ахборотларни тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига
3-32-ИЛОВА

1. ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ
Тўлиқ:  “Bog’ot-don” aksiyadorlik jamiyati
Қисқартирилган:  “Bog’ot-don” AJ
Биржа тикерининг номи:
2. АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ
Жойлашган ери: Хоразм вилояти. Боғот тумани, Қулонқорабоғ қишлоғи
Почта манзили: 220209 Хоразм вилояти. Боғот тумани, Қулонқорабоғ қишлоғи, Ўзгариш махалласи
Электрон почта манзили: aobogotdon@inbox.uz,

aobogotdon@mail.ru

Расмий веб-сайти: www.bogotdon.uz
3. МУҲИМ ФАКТ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ
Муҳим фактнинг рақами: 32
Муҳим фактнинг номи: Қимматли қоғозлар бўйича даромадларни ҳисоблаш
Эмитентнинг қарор қабул қилган органи: Акциядорлар умумий йиғилиши
Қарор қабул қилинган сана: 17.04.2017 й
Эмитент органи мажлиси (йиғилиши) баённомаси тузилган сана: 26.04.2017 й
Оддий акциялар бўйича дивидендларни ҳисоблаш
бир дона акцияга сўмда: 35,17
бир дона акциянинг номинал қийматига (%да): 4,40
Имтиёзли акциялар бўйича дивидендларни ҳисоблаш
бир дона акцияга сўмда: 160
бир дона акциянинг номинал қийматига (%да): 20
Бошқа қимматли қоғозлар бўйича даромадларни ҳисоблаш
бир дона қимматли қоғозга (сўмда): 0
бир дона қимматли қоғознинг номинал қийматига (%да): 0
Қимматли қоғозлар бўйича даромадларни тўлашни бошлаш ва тугаш санаси Бошлаш санаси Тугаш санаси
оддий акциялар бўйича: 20.04.2017 й 20.06.2017 й
имтиёзли акциялар бўйича:     20.04.2017 й      20.06.2017 й
бошқа қимматли қоғозлар бўйича:
Қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган даромадни тўлаш шакли (пул маблағлари ва бошқа мол-мулк): Пул ўтказиш ва пластик карточка орқали

 

Ижроия органи раҳбари:      Ғаффаров Хушнуд Искандарович
Бош бухгалтер: Юсупов Алибек Марксович
Веб-сайтда ахборот жойлаштирган ваколатли шахс:      Авезов Дилмурод Омонбоевич

 

Ахамиятли факт 36

1. ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ
Тўлиқ:  “Bog’ot-don” aksiyadorlik jamiyati
Қисқартирилган:  “Bog’ot-don” AJ
Биржа тикерининг номи:
2. АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ
Жойлашган ери: Хоразм вилояти. Боғот тумани, Қулонқорабоғ қишлоғи
Почта манзили: 220209 Хоразм вилояти. Боғот тумани, Қулонқорабоғ қишлоғи, Ўзгариш махалласи
Электрон почта манзили: aobogotdon@inbox.uz,

aobogotdon@mail.ru

Расмий веб-сайти: www.bogotdon.uz
3. МУҲИМ ФАКТ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ
Муҳим фактнинг рақами: 36
Муҳим фактнинг номи: Аффилланган шахслар рўйхатидаги ўзгаришлар
Жисмоний шахснинг Ф.И.Ш. ёки юридик шахснинг тўлиқ номи Аффилланган шахснинг жойлашган ери (почта манзили), яшаш жойи  (давлат, вилоят, шаҳар, туман) Қимматли қоғозларнинг сони (пай, улушларнинг миқдори) Қимматли қоғозларнинг тури Ҳолат тури
Эргашев Абдували Хусаинович Тошкент шахри 0
Абдуллаев Расул Тошкент шахри 0
Жабборов Руслан Жумабоевич Тошкент шахри 0
Исмоилов Акрам Хошимович Тошкент шахри 0
Рахимов Жўрабек Тошкент шахри 0
Ғаффаров Хушнуд Искандарович Хоразм вилояти, Хонка т. 0
“Ўздонмахсулот” АК Тошкент шахри, Шахрисабз, 36 1242819 Оддий акция
Эмитент томонидан аффилланган шахслар рўйхатига тегишли ўзгариш киритилган сана:       17.04.2017 й.
Аффилланган шахслар рўйхати:
Жисмоний шахснинг Ф.И.Ш. ёки юридик шахснинг тўлиқ номи Жойлашган ери (яшаш жойи)         (давлат, вилоят, шаҳар, туман) Улар аффилланган шахс деб эътироф этилиш асоси Асос(лар) содир этилган сана
1. Эргашев Абдували Хусаинович Тошкент шахри   Кузатув кенгаши аъзоси 17.04.2017 й.
2. Абдуллаев Расул Тошкент шахри   Кузатув кенгаши аъзоси 17.04.2017 й.
3. Жабборов Руслан Жумабоевич Тошкент шахри   Кузатув кенгаши аъзоси 17.04.2017 й.
4. Исмоилов Акрам Хошимович Тошкент шахри   Кузатув кенгаши аъзоси 17.04.2017 й.
5. Рахимов Жўрабек Урганч шахри   Кузатув кенгаши аъзоси 17.04.2017 й.
6. Ғаффаров Хушнуд Искандарович Хоразм вилояти, Хонка т.   Жамият бошкаруви раиси 17.04.2017 й.
7. “Ўздонмахсулот” АК Тошкент шахри, Шахрисабз, 36   75,77 % акция эгаси 17.04.2017 й.

 

Ижроия органи раҳбари:                                                               Ғаффаров Хушнуд Искандарович
Бош бухгалтер:                                                                               Юсупов Алибек Марксович
Веб-сайтда ахборот жойлаштирган ваколатли шахс:                 Авезов Дилмурод Омонбоевич

 

 

2016-йилги Ахамиятли фактларни юклаб олиш

High quality educational creating for occupied college students. Give your project to specialists, obtain study papers, and help you save beneficial time. Substantial good quality certain assignment help.

rasdom.topíntagram

When you decide to purchase weed from our on-line store, you’re presented with a lot https://www.420evaluationsonline.com of alternatives. When it might sound a little sketchy, it’s completely feasible to purchase weed safely and legally online you just have to understand what you’re doing. Legal Weed Fly is among the national and worldwide pioneers when it has to do with providing medical cannabis patients with nothing but the very best.

When you decide to purchase weed from our on-line store, you’re presented with a lot of alternatives. When it might sound a little sketchy, it’s completely feasible to purchase weed safely and legally online you just have to understand what you’re doing. Legal Weed Fly is among the national and worldwide pioneers when it has to do with providing medical cannabis patients with nothing but the very potlala best.