«Боғот-дон» акциядорлик жамияти акциядорлари диккатига!

2022 йил 22 декабрь куни, соат 09-00 да “Боғот-дон” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади.

Йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.

Манзили: Хоразм вилоят, Боғот тумани, Кулонкорабог кишлоғи.

Маълумот учун телефон:    (0-362) -31-79-150,  

Корхона веб-сайти: www.bogot-don.uz.    E-mail: aobogotdon@mail.ru

Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилади:

– Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида;

– Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида;

– 2022 йил 9 ойлик якунлари натижаси бўйича фойда тақсимланишини кўриб чиқиш ва  дивиденд тўлаш  тўғрисида умумий йиғилишга тавсия бериш.

Акциядорларни хабардор килиш учун реестр тузилган сана: 2022 йил  15 ноябрь

Йиғилишда иштирок этиш ҳукукига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси: 2022 йил 16 декабрь.

Акциядорлар реестрини шакллантиришга карор кабул қилган ваколатли орган: Жамият кузатув кенгашиниг 2022 йил 15 ноябрдаги 11-сонли йиғилиши қарори.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 08-00 дан 08-45 гача амалга оширилади.

Акциядорлар йиғилишга ўз шахсини тасдикловчи хужжатлар билан келишлари шарт, уларнинг вакиллари эса нотариал тартибда тасдикланган ишончномага эга бўлишлари зарур.

                                                                                                 Жамият кузатув кенгаши.