Меню
Категории
«Боғот-дон» акциядорлик жамияти акциядорлари диккатига!
04.06.2025 Без рубрики

«Боғот-дон» акциядорлик жамияти акциядорлари диккатига!

2025 йил 26 июнь куни, соат 09-00 да “Боғот-дон” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2024 йил якунларига бағишланган йиллик умумий йиғилиши ўтказилади.

Йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.

Манзили: Хоразм вилоят, Боғот тумани, Кулонкорабог кишлоғи.

Маълумот учун телефон:    (+998 62) 226-82-00,  

Корхона веб-сайти: www.bogot-don.uz.    E-mail: aobogotdon@mail.ru

Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилади:

  1. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини келишиш.
  2. Саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва таркибини белгилаш.
  3.  Жамиятнинг 2024 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва                 2024 йил бизнес-режасининг бажарилиши юзасидан бошқарув раисининг йиллик ҳисоботини эшитиш.
  4. Жамият бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳамда ахборот технологиялари масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг 2024 йил якунлари бўйича ҳисоботи тўғрисида. 
  5. Жамиятнинг 2024 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш юзасидан тафтиш комиссиясининг ва ички аудиторнинг  ҳулосаси билан танишиш.
  6. Жамиятнинг 2024 йил молия-хўжалик фаолиятини молиявий фаолият таҳлили ҳамда самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (СМК, СЙК) бажарилиши тўғрисида ташқи аудит ҳулосаларини кўриб чиқиб тўғрисида.
  7. Корпоратив  бошқарув кодекси  талабларига  мувофиқ,   
    жамиятда 2024 йил  якуни  бўйича  мустақил ташкилот  томонидан  ўтказилган корпоратив фаолиятини баҳолаш ҳулосасини эшитиш ва 2025 йил натижаларини аудит текширувидан ўтказиш бўйича ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш тўғрисида.
  8. Жамиятнинг 2024 йил молиявий кўрсаткичлари якуний ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлари ҳисоб-варағини, соф фойда тақсимотини ва дивиденд ҳажмини шакллантириш масалаларини кўриб чиқиш тўғрисида.
  9. Жамият Кузатув кенгашининг 2024 йил якуни бўйича ҳисоботини тўғрисида.
  10. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.
  11. Жамият Кузатув кенгаши аъзолари ва жамият тафтиш комиссияси аъзоларини  сайлаш.      
  12. Жамият бошқарув раиси билан меҳнат шартномасини узайтириш тўғрисида.

Йиғилишда иштирок этиш ва дивидент олиш ҳукукига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси: 2025 йил 20 июнь

Акциядорлар реестрини шакллантиришга карор кабул қилган ваколатли орган: Жамият кузатув кенгашиниг 2025 йил 02 июндаги 02-сонли йиғилиши қарори.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 08-00 дан 08-45 гача амалга оширилади.

Акциядорлар йиғилишга ўз шахсини тасдикловчи хужжатлар билан келишлари шарт, уларнинг вакиллари эса нотариал тартибда тасдикланган ишончномага эга бўлишлари зарур.

Жамиятнинг 2024 йилги бухгалтерия баланси.

(минг сўмда)

АктивЙил бошигаЙил охиригаПассивЙил бошигаЙил охирига
   1Асосий воситалар қолдиқ қиймати4 570 3944 032 757Устав капитали923 288923 288
  2Узок муддатли инвестициялар339 383318 435Кўшилган капитал31 31331 313
  3Капитал кўйилмалар  Резерв капитали  1 372 9941 372 994
  4Товар моддий захиралари47 362 91240 473 133Таксимланмаган фойда5 957 1246 164 398
 5Дебиторлар жами6 916 5205 900 659Максадли тушум ва фондлар00
  6  Пул маблағлари11 363112 083Келгуси давр сарфлари ва тўловлари учун резервлар00
7   Узок муддатли мажбуриятлар00
8   Жорий мажбуриятлар51 116 45642 345 074
 Жами, активлар59 401 17550 837 067Жами, пассив59 401 17550 837 067

Жамиятнинг 2024 йилги молиявий натижалари тўғрисидаги хисоботи.

 (минг сўмда)

          Кўрсаткичлар номиДаромадХаражат
Махсулот сотишдан тушган соф тушум55 701 045 
Сотилган махсулотлар таннархи                                                                                                                                                     50 605 680
Махсулот сотишдан тушган ялпи фойдаси                       5 095 365 
Давр харажатлари, жами: 4 043 009
    шундан: сотиш харажатлари 257 267
маъмурий харажатлар  1 216 051
бошқа харажатлар 2 569 691
Асосий фаолиятнинг бошка  даромадлари237 881 
Молиявий фаолиятнинг даромадлари, жами 
Фоизлар шаклидаги харажатлар 719 869
Даромад солиғи тўлагунга кадар фойда408 470 
Даромад (фойда) солик 175 976
Фойдадан бошка соликлар ва йиғимлар  
Хисобот даврида корхона ихтиёрида қоладиган соф фойда232 494

Жамиятнинг 2024 йилги молиявий-хўжалик фаолияти якунлари МЧЖ шаклидаги «KORIFEY-AUDIT» аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текширувидан ўтказилган.

Жамият кузатув кенгаши.

Добавить комментарий
*