«Боғот-дон» акциядорлик жамияти акциядорлари диккатига!
2024 йил 15 март куни, соат 09-00 да “Боғот-дон” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2023 йил якунларига бағишланган йиллик умумий йиғилиши ўтказилади.
Йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.
Манзили: Хоразм вилоят, Боғот тумани, Кулонкорабог кишлоғи.
Маълумот учун телефон: (0-362) -31-79-150,
Корхона веб-сайти: www.bogot-don.uz. E-mail: aobogotdon@mail.ru
Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилади:
1. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини келишиш;
- Саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва таркибини белгилаш;
- Жамият Кузатув кенгашининг 2023 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш;
- Жамиятнинг 2023 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва 2023 йил бизнес-режасининг бажарилиши ҳамда 2024 йилда амалга ошириладиган долзарб вазифалар тўғрисида бошқарув раисининг йиллик ҳисоботини эшитиш;
- 2023 йил учун Жамиятнинг халқаро молиявий хисобот стандартларига мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботни ҳамда халқаро аудит стандартларига мувофиқ 2023 йил учун ўтказилган аудит текшириш натижаларини кўриб чиқиш;
- Жамиятнинг 2023 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳулосаси билан танишиб чиқиш;
- Ўзбекистон Республикаси Призенидентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ жамият бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳамда ахборот технологиялари масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг 2023 йил якунлари бўйича ҳисоботи;
- Корпоратив бошқарув кодекси талабларига мувофиқ, жамиятда 2023 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган корпоратив фаолиятини баҳолаш ҳулосасини эшитиш;
- Жамиятнинг 2024 йилги фаолиятини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш;
- Жамиятнинг 2023 йил якунлари бўйича соф фойда тақсимотини ва дивиденд ҳажмини шакллантириш масалаларини кўриб чиқиб, муносабат билдириш;
- Жамият Кузатув кенгаши аъзолари ва жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги 5723-сонли Фармонига мувофиқ жамиятлар томонидан тасдиқланган Низомга ўзгартириш киритиш ва кузатув кенгаши, ижро органи ҳамда тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантиришни келишиш;
- Жамият бошқарув раиси билан меҳнат шартномасини узайтириш тўғрисида;
Акциядорларни хабардор килиш учун реестр тузилган сана: 2024 йил 21 февраль
Йиғилишда иштирок этиш ва дивидент олиш ҳукукига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси: 2024 йил 11 март
Акциядорлар реестрини шакллантиришга карор кабул қилган ваколатли орган: Жамият кузатув кенгашиниг 2020 йил 20 февралдаги 1-сонли йиғилиши қарори.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 08-00 дан 08-45 гача амалга оширилади.
Акциядорлар йиғилишга ўз шахсини тасдикловчи хужжатлар билан келишлари шарт, уларнинг вакиллари эса нотариал тартибда тасдикланган ишончномага эга бўлишлари зарур.
Жамиятнинг 2023 йилги бухгалтерия баланси.
(минг сўмда)
| № | Актив | Йил бошига | Йил охирига | Пассив | Йил бошига | Йил охирига |
| 1 | Асосий воситалар қолдиқ қиймати | 4 891 656 | 4 570 394 | Устав капитали | 923 288 | 923 288 |
| 2 | Узок муддатли инвестициялар | 2 129 407 | 339 383 | Кўшилган капитал | 31 313 | 31 313 |
| 3 | Капитал кўйилмалар | Резерв капитали | 1 372 994 | 1 372 994 | ||
| 4 | Товар моддий захиралари | 55 435 269 | 47 362 912 | Таксимланмаган фойда | 5 911 210 | 5 957 124 |
| 5 | Дебиторлар жами | 3 293 592 | 6 916 520 | Максадли тушум ва фондлар | 0 | 0 |
| 6 | Пул маблағлари | 2 694 827 | 11 363 | Келгуси давр сарфлари ва тўловлари учун резервлар | 0 | 0 |
| 7 | Узок муддатли мажбуриятлар | 0 | 0 | |||
| 8 | Жорий мажбуриятлар | 62 208 147 | 51 116 456 | |||
| Жами, активлар | 70 446 952 | 59 401 175 | Жами, пассив | 70 446 952 | 59 401 175 |
Жамиятнинг 2023 йилги молиявий натижалари тўғрисидаги хисоботи.
(минг сўмда)
| Кўрсаткичлар номи | Даромад | Харажат |
| Махсулот сотишдан тушган соф тушум | 88 194 487 | – |
| Сотилган махсулотлар таннархи | 82 739 252 | |
| Махсулот сотишдан тушган ялпи фойдаси | 5 455 235 | |
| Давр харажатлари, жами: | 4 392 762 | |
| шундан: сотиш харажатлари | 516 005 | |
| маъмурий харажатлар | 1 393 527 | |
| бошқа харажатлар | 2 483 230 | |
| Асосий фаолиятнинг бошка даромадлари | 201 470 | |
| Молиявий фаолиятнинг даромадлари, жами | 33 310 | |
| Фоизлар шаклидаги харажатлар | 1 149 117 | |
| Даромад солиғи тўлагунга кадар фойда | 148 136 | |
| Даромад (фойда) солик | 97 698 | |
| Фойдадан бошка соликлар ва йиғимлар | ||
| Хисобот даврида корхона ихтиёрида қоладиган соф фойда | 50 438 |
Жамиятнинг 2023 йилги молиявий-хўжалик фаолияти якунлари МЧЖ шаклидаги «KORIFEY-AUDIT» аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текширувидан ўтказилган.
Жамият кузатув кенгаши.
