«Боғот–дон» акциядорлик жамияти акциядорлари диккатига!
2022 йил 08 апрель куни, соат 15-00 да “Боғот-дон” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2021 йил якунларига бағишланган йиллик умумий йиғилиши ўтказилади.
Йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.
Манзили: Хоразм вилоят, Боғот тумани, Кулонкорабог кишлоғи.
Маълумот учун телефон: (0-362) -31-79-150,
Корхона веб-сайти: www.bogot-don.uz.
Электрон почтаси E-mail: aobogotdon@mail.ru
Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилади:
- Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини келишиш.
- Саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва таркибини белгилаш.
- Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва 2021 йил бизнес-режасининг бажарилиши юзасидан бошқарув раисининг йиллик ҳисоботини эшитиш.
- Жамиятнинг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ҳамда молиявий-фаолият, маҳсулот сотиш ва сотиб олиш масалалари бўйича директорларининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботларини эшитиш.
- Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш юзасидан тафтиш комиссиясининг, ташқи аудиторлик ташкилотининг ҳулосаси билан танишиб, муҳокома қилиш, муносабат билдириш ва 2022 йил натижалари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш .
- Корхонада харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, шу жумладан, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ва молиявий фаолият таҳлили ҳамда самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (СМК, СЙК) бажарилиши тўғрисида ташқи аудит ҳулосаларини кўриб чиқиб, муносабат билдириш.
- Корпоратив бошқарув кодекси талабларига мувофиқ, жамиятда 2021 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган корпоратив фаолиятини баҳолаш ҳулосасини эшитиш.
- Жамиятнинг 2021 йил молиявий кўрсаткичлари якуний ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлари ҳисоб-варағини, соф фойда тақсимотини ва дивиденд ҳажмини шакллантириш масалаларини кўриб чиқиб, муносабат билдириш;
- Жамиятнинг 2022 йилга мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
- Жамият Кузатув кенгашининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш;
11.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги 5723-сонли Фармонига мувофиқ жамиятлар томонидан тасдиқланган Низомга асосан кузатув кенгаши, ижро органи ва тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантиришни келишиш;
- Жамият Кузатув кенгаши аъзолари ва жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
- Жамият бошқарув раиси билан меҳнат шартномасини узайтириш тўғрисида.
Акциядорларни хабардор килиш учун реестр тузилган сана: 2022 йил 14 март.
Йиғилишда иштирок этиш ва дивидент олиш ҳукукига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси: 2022 йил 4 апрель.
Акциядорлар реестрини шакллантиришга карор кабул қилган ваколатли орган: Жамият кузатув кенгашиниг 2022 йил 14 мартдаги 1-сонли йиғилиши қарори.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 14-00 дан 14-45 гача амалга оширилади.
Акциядорлар йиғилишга ўз шахсини тасдикловчи хужжатлар билан келишлари шарт, уларнинг вакиллари эса нотариал тартибда тасдикланган ишончномага эга бўлишлари зарур.
Жамиятнинг 2021 йилги бухгалтерия баланси.
(минг сўмда)
№ | Актив | Йил бошига | Йил охирига | Пассив | Йил бошига | Йил охирига |
1 | Асосий воситалар қолдиқ қиймати | 5 900 271 | 6 382 544 | Устав капитали | 923 288 | 923 288 |
2 | Узок муддатли инвестициялар | 2 129 407 | 2 129 407 | Кўшилган капитал | 31 313 | 31 313 |
3 | Капитал кўйилмалар | 391 305 | Резерв капитали | 1 407 977 | 1 405 551 | |
4 | Товар моддий захиралари | 28 847 212 | 28 333 023 | Таксимланмаган фойда | 6 085 286 | 5 992 196 |
5 | Дебиторлар жами | 6 975 164 | 3 972 526 | Максадли тушум ва фондлар | 0 | 0 |
6 | Пул маблағлари | 127 870 | 1 394 041 | Келгуси давр сарфлари ва тўловлари учун резервлар | 0 | 0 |
7 | Узок муддатли мажбуриятлар | 83 333 | 0 | |||
8 | Жорий мажбуриятлар | 35 932 193 | 35 710 899 | |||
Жами, активлар | 44 380 057 | 44 063 247 | Жами, пассив | 44 380 057 | 44 063 247 |
Жамиятнинг 2021 йилги молиявий натижалари тўғрисидаги хисоботи.
(минг сўмда)
Кўрсаткичлар номи | Даромад | Харажат |
Махсулот сотишдан тушган соф тушумСотилган махсулотлар таннархиМахсулот сотишдан тушган ялпи фойдасиДавр харажатлари, жами:шундан: сотиш харажатларимаъмурий харажатларбошқа харажатларАсосий фаолиятнинг бошка даромадлариМолиявий фаолиятнинг даромадлари, жамиФоизлар шаклидаги харажатларДаромад солиғи тўлагунга кадар фойдаДаромад (фойда) соликФойдадан бошка соликлар ва йиғимлар | 62 633 044–3 100 935––––1 168 46568 717–259 086 | –59 532 109–4 034 64689 4881 637 1322 308 026–44 38549 016 |
Хисобот даврида корхона ихтиёрида қоладиган соф фойда | 210 070 | – |
Жамиятнинг 2021 йилги молиявий-хўжалик фаолияти якунлари МЧЖ шаклидаги «KORIFEY-AUDIT» аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текширувидан ўтказилган.
Жамият кузатув кенгаши.