Меню
Категории
 
Jamiyat faoliyati, maqsad va vazifalari
  1. Жамият тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молиявий-хўжалик фаолиятидан фойда олишдир.
  2. Жамият асосий мақсадига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:

Ун ва ун маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва корхона, ташкилот ва аҳолига етказиш;

–   Омухта ем ишлаб чиқариш, корхона, ташкилот ва аҳолига етказиш;

– Нон ва нон махсулотлари ишлаб чиқариш, корхона, ташкилот ва аҳолига етказиш;

–  Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб  чиқариш, харид қилиш, қайта ишлаш, сақлаш, қадоклаш ва сотиш;

– Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва шахсий томорқа хўжаликларида етиштирилган дон маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш;

– Ғалла экинлар донини тайёрлаш ва экиш учун қишлоқ хўжалиги корхоналари ва шахсий томорқа хўжаликларига етказиб бериш;

– Савдо харид ишлари, шу жумладан чакана,улгуржи ва тижорат савдоси;

– Юқоридаги бандда кўрсатилган фаолиятга тааллуқли чакана, улгуржи ва тижорат дўконларини очиш;

–  Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш;

–  Қонунда белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолият;

–  Аҳолига қонунда белгиланган тартибда маиший хизмат фаолияти;

– Аҳолига хизмат кўрсатувчи ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарувчи, шунингдек бошқа харидоргир молларни ишлаб чиқарувчи кичик корхоналар тузиш;

– Давлат, хусусий, жамоа корхоналари ва ахоли билан  шартнома асосида транспорт хизмати, биолаборатория хизмати ва тегирмон хизмати кўрсатиш;

– Биржада ва биржадан ташқарида қимматбаҳо қоғозлар билан муомала қилиш;

– Амалдаги қонунчиликка мувофиқ экспорт-импорт операциялар билан шуғулланиш;

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва республикадан ташқари ҳудудларда жамиятга тегишли мулкни сотиш, сотиб олиш ва ижарага бериш;

–  Ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар билан бевосита ўзаро фойдали алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, тижорат-воситачилик хизматларни амалга ошириш;

–  Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан белгиланган тартибда ташқи иктисодий фаолиятни амалга ошириш;

– Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан ман этилмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш;

  • белгиланган тартибда инвесторлар билан шартнома асосида жамиятга хўжалик фаолияти учун самарали бўлган инвестициялар киритиш;
  1. Жамият Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга оширишга ҳақли.
  2. Махсус рухсатнома (лицензия) олишни талаб қиладиган фаолият турлари жамият томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензия олингандан кейин амалга оширилади.
  3. Мазкур Уставда кўрсатилган ўз олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун жамият инвестицион ва Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан ман этилмаган фаолиятларнинг бошқа турларини амалга ошириши мумкин.

Жамият қонунчиликда белгиланган бошқа фаолият турларини  белгиланган тартибда амалга ошириши мумкин.

*