- Жамият тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молиявий-хўжалик фаолиятидан фойда олишдир.
- Жамият асосий мақсадига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:
– Ун ва ун маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва корхона, ташкилот ва аҳолига етказиш;
– Омухта ем ишлаб чиқариш, корхона, ташкилот ва аҳолига етказиш;
– Нон ва нон махсулотлари ишлаб чиқариш, корхона, ташкилот ва аҳолига етказиш;
– Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, харид қилиш, қайта ишлаш, сақлаш, қадоклаш ва сотиш;
– Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва шахсий томорқа хўжаликларида етиштирилган дон маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш;
– Ғалла экинлар донини тайёрлаш ва экиш учун қишлоқ хўжалиги корхоналари ва шахсий томорқа хўжаликларига етказиб бериш;
– Савдо харид ишлари, шу жумладан чакана,улгуржи ва тижорат савдоси;
– Юқоридаги бандда кўрсатилган фаолиятга тааллуқли чакана, улгуржи ва тижорат дўконларини очиш;
– Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш;
– Қонунда белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолият;
– Аҳолига қонунда белгиланган тартибда маиший хизмат фаолияти;
– Аҳолига хизмат кўрсатувчи ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарувчи, шунингдек бошқа харидоргир молларни ишлаб чиқарувчи кичик корхоналар тузиш;
– Давлат, хусусий, жамоа корхоналари ва ахоли билан шартнома асосида транспорт хизмати, биолаборатория хизмати ва тегирмон хизмати кўрсатиш;
– Биржада ва биржадан ташқарида қимматбаҳо қоғозлар билан муомала қилиш;
– Амалдаги қонунчиликка мувофиқ экспорт-импорт операциялар билан шуғулланиш;
– Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва республикадан ташқари ҳудудларда жамиятга тегишли мулкни сотиш, сотиб олиш ва ижарага бериш;
– Ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар билан бевосита ўзаро фойдали алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, тижорат-воситачилик хизматларни амалга ошириш;
– Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан белгиланган тартибда ташқи иктисодий фаолиятни амалга ошириш;
– Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан ман этилмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш;
- белгиланган тартибда инвесторлар билан шартнома асосида жамиятга хўжалик фаолияти учун самарали бўлган инвестициялар киритиш;
- Жамият Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга оширишга ҳақли.
- Махсус рухсатнома (лицензия) олишни талаб қиладиган фаолият турлари жамият томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензия олингандан кейин амалга оширилади.
- Мазкур Уставда кўрсатилган ўз олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун жамият инвестицион ва Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан ман этилмаган фаолиятларнинг бошқа турларини амалга ошириши мумкин.
Жамият қонунчиликда белгиланган бошқа фаолият турларини белгиланган тартибда амалга ошириши мумкин.