«Боғот-дон» акциядорлик жамияти акциядорлари диккатига!

2020 йил 11 июл куни, соат 12-00 да “Боғот-дон” акциядорлик жамияти акциядорларининг жамият устав жамғармасига ўзгартириш  киритиш (камайтириш) масаласига бағишланган навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум килади.

  Йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.

           Манзили: Хоразм вилоят, Боғот тумани, Қулонкорабоғ кишлоғи.

           Маълумот учун телефон:    (0-362) -31-79-150,  

           Корхона веб-сайти: www.bogot-don.uz

           Электрон почтаси E-mail: aobogotdon@mail.ru

Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилади:

  1.  Жамият устав жамғармаси миқдорини камайтириш.
  2.  Жамият уставига тегишли ўзгартириш киритиш.
  3.  Илгариги акциялар чиқариш тўғрисида қабул қилинган қарор ва эмиссия рисоласини бекор қилиш.

Акциядорларни хабардор килиш учун реестр тузилган сана: 2020 йил 19 июнь.

Йиғилишда иштирок этиш ҳукукига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси:   

2020 йил 7 июль.

Акциядорлар реестрини шакллантиришга карор кабул қилган ваколатли орган:  Жамият кузатув кенгашининг 2020 йил 19 июндаги 4-сонли йиғилиши қарори.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 11-00 дан 11-45 гача амалга оширилади.

Акциядорлар йиғилишга ўз шахсини тасдикловчи хужжатлар билан келишлари шарт, уларнинг вакиллари эса нотариал тартибда тасдикланган ишончномага эга бўлишлари зарур.

Жамият кузатув кенгаши.