«Боғот-дон» акциядорлик жамияти акциядорлари диккатига!

2020 йил 27 март куни, соат 15-00 да “Боғот-дон” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2019 йил якунларига бағишланган йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.

Манзили: Хоразм вилояти, Боғот тумани, Қулонкорабоғ қишлоғи.

Маълумот учун телефон:    (0-362) -31-79-150,  

Корхона веб-сайти: www.bogot-don.uz

Электрон почтаси E-mail: aobogotdon@mail.ru

Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилади:

  1. Жамиятнинг 2019 молия-хўжалик йили якунлари ва йиллик бизнес режанинг бажарилиши юзасидан бошқарув раиси ҳисоботи.
  2. Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан ҳисоботи.
  3. Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан хулосаси.
  4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли Қарори талабларига мувофиқ 2019 йил якуни бўйича ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директор хисоботи.
  5. Жамиятда харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, шу жумладан, махаллий махсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини хисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши бўйича ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш.
  6. Жамиятда 2019 йилда қурилиш-таъмирлаш ишлари учун амалга оширилган сарф-харажатларни тасдиқлаш;
  7. Жамиятда 2020 йилда қурилиш-таъмирлаш ва модернизация ишлари учун амалга ощирилиши режалаштирилаётган сарф-харажатларни тасдиқлаш;
  8. Жамиятда фойдаланилмай бўш турган объектларни белгиланган тартибда сотиш;
  9. Жамиятнинг 2020 йилга мўлжалланган бизнес режасини тасдиқлаш;
  10.  2020 йил учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган хақ микдорининг чегарасини белгилаш;
  11. Жамият Кузатув кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш ва унинг янги таркибини сайлаш;
  12. Жамият Тафтиш комиссияси таркибига ўзгартиришлар киритиш ва унинг янги таркибини сайлаш;
  13. Жамият бошқаруви раиси билан тузилган меҳнат шартномасини қайта кўриш;
  14. Жамият кузатув кенгаши, ижро органи ва тафтиш комиссияси аъзоларига 2019 йил фаолияти учун мукофот пули микдорини белгилаш.
  15. Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини моддий  рағбатлантириш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш  

Акциядорларни хабардор килиш учун реестр тузилган сана:

2020 йил 6 март.

Йиғилишда иштирок этиш ва дивидент олиш ҳукукига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси: 2020 йил 20 март.

Акциядорлар реестрини шакллантиришга карор кабул қилган ваколатли орган: Жамият кузатув кенгашиниг 2020 йил 6 мартдаги 5-сонли йиғилиши қарори.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 14-00 дан 14-45 гача амалга оширилади.

Акциядорлар йиғилишга ўз шахсини тасдикловчи хужжатлар билан келишлари шарт, уларнинг вакиллари эса нотариал тартибда тасдикланган ишончномага эга бўлишлари зарур.

Жамиятнинг 2019 йилги бухгалтерия баланси.

(минг сўмда)

Актив Йил бошига Йил охирига Пассив Йил бошига Йил охирига
   1 Асосий воситалар қолдиқ қиймати   4965190   6361378 Устав капитали 1312248 1312248
  2 Узок муддатли инвестициялар 2523267 2023367 Кўшилган капитал 31312 31312
  3 Капитал кўйилмалар 534368 534368 Резерв капитали   796894 1068173
  4 Товар моддий захиралари 17768645 31138060 Таксимланмаган фойда 1930894 7386651
 5 Дебиторлар жами 2995694 6628607 Максадли тушум ва фондлар 12140 12140
  6   Пул маблағлари 429180 908457 Келгуси давр сарфлари ва тўловлари учун резервлар 0 0
7       Узок муддатли мажбуриятлар 1050318 306872
8       Жорий мажбуриятлар 24082638 37480435
  Жами, активлар 29216444 47597831 Жами, пассив 29216444 47597831

Жамиятнинг 2019 йилги молиявий натижалари тўғрисидаги хисоботи.

 (минг сўмда)

          Кўрсаткичлар номи Даромад Харажат
Махсулот сотишдан тушган соф тушум Сотилган махсулотлар таннархи                                                                                                                                                     Махсулот сотишдан тушган ялпи фойдаси                        Давр харажатлари, жами:     шундан: сотиш харажатлари                     маъмурий харажатлар                      бошқа харажатлар Асосий фаолиятнинг бошка  даромадлари Молиявий фаолиятнинг даромадлари, жами Фоизлар шаклидаги харажатлар Даромад солиғи тўлагунга кадар фойда Даромад (фойда) солик Фойдадан бошка соликлар ва йиғимлар 57203873   14349277       184142 142830 7008961   42854596 7078850 74423 1077270 5927157   588435   706378  
Хисобот даврида корхона ихтиёрида қоладиган соф фойда (зарар) 6302586

Жамиятнинг 2019 йилги молиявий-хўжалик фаолияти якунлари МЧЖ шаклидаги «IMPULS-AUDIT» аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текширувидан ўтказилган.

Ҳурматли акциядорлар!

 Дивидент пулларини пластик карточкангизга ўтказиб беришимиз учун пластик карточкангиз хисоб рақамини ёки солиқ органларидан бўлган қарздорлик учун хисоб-китоб қилишимиз учун ИННни жамият хисобхонасига тақдим қилишларингизни сўралади.             

Жамият кузатув кенгаши.