Aksiyadorlarning 19-aprelda bo’lib o’tgan yig’ilish bayoni

«Боғот-дон» акциядорлик жамияти акциядорларининг

2017 йил якунларига бағишланган йиллик умумий йиғилишининг

1-сонли баёни.

       19 апрель 2018 йил.                                                                              Боғот тумани.

 

Жами овоз берувчи акциялар сони – 1621558   донадан

  1248877 дона овоз ёки кворум 77,02 фоиз.

Санок комиссияси:

  1. Эрназаров Каримбой
  2. Матрасулов Максуд
  3. Матёқубов Дадахон

 

Йиғилиш хайъати.

 

  1. «Ўздонмахсулот» АК етакчи мутахассиси                             Ш.Донаев
  2. Тафтиш комиссияси аъзоси                         А.Қурбонов
  3. «Боғот-дон» АЖ бошқаруви раиси                       Х.Ғаффаров

 

Мажлис раиси:                    Ш.Донаев.

Котиби:                                Э.Йўлдошев.

 

Кун тартибида:

 

  1. Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан ҳисоботи.
  2. Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан хулосаси.
  3. Мустақил ташкилот томонидан жамиятда корпоратив бошқарув тизимини бахолаш хулосаси тўғрисида.
  4. Жамиятнинг 2017 молия-хўжалик йили якунлари ва йиллик бизнес режанинг бажарилиши юзасидан Бошқарув раиси ҳисоботи.
  5. Жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда фойда ва зарарларни тақсимлаш;
  6. Жамиятда 2017 йилда қурилиш-таъмирлаш ишлари учун амалга оширган сарф-харажатларини тасдиқлаш;
  7. Жамиятда 2018 йилда қурилиш-таъмирлаш ва модернизация ишлари  учун амалга оширилиши режалаштирилган сарф-харажатларни тасдиқлаш
  8. Жамиятда фойдаланмасдан турган қурилиши тугалланмаган ун тегирмони объектини белгиланган тартибда сотиш;
  9. Жамиятда 2017 йилда хайрия ишлари учун сарфланган маблағлар миқдорини тасдиқлаш;
  10. Жамиятнинг 2018 йилга мўлжалланган бизнес режасини тасдиқлаш.
  11. 2018 йил учун аудитор ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган хак микдорини чегарасини белгилаш;
  12. Жамият Кузатув кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш ва унинг янги таркибини сайлаш;
  13. Жамият Тафтиш комиссияси таркибига ўзгартиришлар киритиш ва унинг янги таркибини сайлаш;
  14. Жамият бошқаруви раиси билан тузилган меҳнат шартномасини қайта кўриш;
  15. Жамият кузатув кенгаши, ижро органи ва тафтиш комиссияси  аъзоларига 2017 йил фаолияти учун мукофот пули микдорини белгилаш.

 

Эшитилди:

  1. Кун тартибидаги биринчи масала Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан “Ўздонмахсулот” АК вакили Ш.Донаев хисоботи.

Хурматли акциядорлар!

Кузатув кенгашимиз таркиби 5 кишидан иборат, Ўтган 2017 йил давомида кузатув кенгашимиз Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тўғрисида»ги конунининг 75-моддаси ваколатлари доирасида иш олиб борди. 2017 йилда кузатув кенгашининг 10 марта йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кузатув кенгашининг 2016 йил якуни бўйича ва 2017 йил хар чорак якуни бўйича жамият бошкаруви раисининг хисоботини ва ички аудит хизматининг хисоботини эшитиш,  акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини чақириш, умумий йиғилиш кун тартибини белгилаш, кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар кўрсатиш, ички аудит ходимларини аттестациялан ўтказиш, кузатув кенгаши раисини сайлаш масаласи, кўшимча акциялар чикариш тўғрисидаги масала, жамиятнинг 2018 йилга белгиланган «Бизнес-режа»си лойихасини кўриб чикиш, кузатув кенгашининг 2018 йилга белгиланган иш режасини тасдиклаш, корхона таъсисчилигида МЧЖ ташкил қилиш, МЧЖ устав фондини ошириш каби масалалар кўрилди.

Биз кузатув кенгаши аъэолари  2017 йилда жамият акциядорларнинг 2016 йил якунларига бағишланган навбатдаги йиғилишини ўтказиш санаси, умумий йиғилиш бўлиб ўтадиган жойи, кун тартибида кўриладиган масалалар, умумий йигилишда овоз бериш хукукига эга бўлган акциядорлар реестрларини конун-коидалар асосида тузиш, акциядорларнинг умумий йигилиши чакирилиши тўғрисида рўзномаларда акциядорларни хабардор килиш каби масалаларни кузатув кенгаши йиғилиши кун тартибида мухокама килиб, акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йигилишини ўтказдик. Ушбу ўтказилган навбатдаги йиллик умумий йигилиш кун тартибида кўрилган масалаларга берилган овозлар натижалари тўғрисида тегишли тартибда хабарлар чикардик.

Хурматли акциядорлар!

Мен шу билан хисоботимни якунлар эканман, Сизларга 2018 йилни хам бунданда мувафакиятли якунлашларингизда омадлар тилаб, Сизлардан кузатув кенгаши хисоботини тасдиклаш бўйича овоз бериш бюллетенида овоз бериб, ўз муносабатларингизни билдиришларингизни сўрайман.

                     

Овоз бердилар:       ёқлаб            – 1248877 овоз  100 %

каршилар     –   йўқ                                                                         бетарафлар –   йўқ

 

  1. 2. Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан тафтиш комиссияси аъзоси А.Курбонов хисоботи.

Хурматли акциядорлар!

Биз тафтиш комиссияси аъзолари жамиятнинг 2017 йил 1 январдан 2018 йил   1январгача бўлган даврини тафтишдан ўтказдик. Тафтиш комиссияси хулосасига кўра жамият бухгалтерия хисоби ва хисоботлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1996 йил 30 августдаги «Бухгалтерия хисоби ва хисоботлари» тўғрисидаги конунига, хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли карори бўйича кўрсатилган ўзгаришлар асосида олиб борилган.

Тафтиш комиссияси фикрича жамиятининг молиявий хисоботи («Бухгалтер баланси» форма №1, «Молиявий натижалар тўгрисидаги хисобот» форма-№2, «Асосий воситалар харакати тўгрисидаги хисобот» форма №3, «Пул окимлари тўғрисидаги хисобот» форма №4, Хусусий капитал тўғрисидаги хисобот» форма №5) унинг молиявий ахволини хакикий акс эттиради ва мазкур жамият амалга оширган молиявий операциялари Ўзбекистон Республикаси конун хужжатларининг талабларига жавоб беради.

Бухгалтерия дафтари ва регистрация ёзувлари кўрилган хужжатларга мос келади. Тузилган баланс бош китоб колдиклари ва жамларига мос келади.

Тафтиш комиссияси 2017 йил якуни бўйича тузилган бухгалтерия баланси ва молиявий хисоботини тўғри тузилган ва жамият тўлов кобилиятига эга деб хисоблайди.

Хурматли акциядорлар!

Мен шу билан хисоботимни якунлаб, Сизлардан тафтиш комиссияси хулосасини тасдиклаш учун овоз бериш бюллетенида ўз муносабатларингизни билдиришингизни сўрайман.

 

Овоз бердилар:       ёқлаб            – 1248877 овоз  100 %

каршилар     –   йўқ                                                                         бетарафлар –   йўқ

 

  1. Кун тартибидаги мустақил ташкилот томонидан жамиятда корпоратив бошқарув тизимини бахолаш масаласи бўйича тафтиш комиссияси аъзоси А.Қурбонов сўзга чиқиб, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сон баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув Кодексининг Х-бўлимида Кодекс тавсияларини жорий этиш мониторингини амалга ошириш учун жамият корпоратив бошқариш тизимини бахолашни ўтказиши, бу ишни амалга ошириш учун мустақил ташкил жалб этилиши тавсия қилинганлиги тўғрисида гапириб, Кодекс талабларига мувофиқ жамиятда мустақил ташкилот “Урганч-Аудит” аудиторлик ташкилоти томонидан корпоратив бошқарув тизимини бахолаш ўтказилганлигини, бахолаш хулосасига кўра умумий тўпланган баллар 30 баллни ташкил қилганлигини ва бахолаш натижаларига кўра жамият корпоратив бошқаруви қониқарли деб баҳоланганлиги такидлади

 

Овоз бердилар:       ёқлаб            – 1248877 овоз  100 %

каршилар     –   йўқ                                                                         бетарафлар –   йўқ

 

  1. Кун тартибидаги жамиятнинг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва «Бизнес-режа»нинг бажарилиши юзасидан жамият бошкаруви раиси Х.Ғаффаров хисоботи:

Хурматли акциядорлар!

Жамиятимизда 2017 йилда «Бизнес-режа» бўйича 14400 тонна 1-навли ун, 4520 тонна кепак, 7200 тонна омухта ем, 1080 тонна нон махсулотлари ва 1747 тонна уруғлик дон тайёрлаш режалаштирилган бўлиб,  амалдаги нархларда ишлаб чикариладиган махсулотлар хажми жами 20 млрд 877 млн. 985 минг сўмни, шундан ун ва кепак ишлаб чикариш хажми 13 млрд 608 млн. 185 минг сўмни, омухта ем ишлаб чикариш хажми 3 млрд 744 млн.сўмни, нон ишлаб чикариш хажми 1080 млн сўмни, уруғлик дон тайёрлаш хажми 2 млрд 445 млн. 800 минг сўмни ташкил килади. 2017 йилда хакикатда 17968 тонна 1-навли ун, 5804 тонна кепак, 8671 тонна омухта ем, 1205 тонна нон махсулотлари, 1749 тонна уруғлик дон тайёрланди.

Ушбу ишлаб чиқарилган махсулотлар хажми амалдаги нархларда 25 млрд 495 млн. 961 минг сўмни, таккослама нархларда 25 млрд 080 млн 410 минг сўмни ташкил қилиб, 2016 йилга нисбатан 121,6 фоизга, бизнес режадагига нисбатан 120,1 фоиз ўсишга эришилди.

Махсулот сотишдан тушган соф тушум        –   23 млрд 482 млн 170 минг сўмни

Сотилган махсулотлар таннархи                    –   19 млрд 309 млн 425 минг сўмни

Махсулотни сотишдан тушган ялпи фойда   –     4 млрд 172 млн 745 минг сўмни

Давр харажатлари                                             –     3 млрд 928 млн 019 минг сўмни

Асосий фаолиятнинг бошка даромадлари     –                  551 млн 447 минг сўмни

Молиявий фаолиятнинг даромадлари            –                   37 млн 491 минг сўмни

Молиявий фаолият бўйича харажатлар         –                  742 млн 119 минг сўмни

Фойдадан солик ва йиғимлар                            –                   28 млн 096 минг сўмни

Корхона ихтиёрида қоладиган соф фойда:     –                   63 млн 449 минг сўмни

Рентабеллик умумий фойдага нисбатан        –                                       21,6 фоизни

Рентабеллик соф фойдага нисбатан               –                               0,33 фоизни

Мехнат унумдорлиги хар бир ишловчига    –  147 млн 532 минг сўмни ташкил қилди.

2017 йилда давлат буюртмаси асосида фермер хўжаликларидан шоли дони харид қилиш йўлга қўйилди. Натижада янги махсулот турларини ишлаб чиқариш ва қўшимча иш ўринлари яратиш, қўшимча фойда олиш имконияти яратилди.

Омухта ем цехининг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун қўшимча хом-ашё харид килиш бўйича белгиланган топшириқлар, макулатура, кора ва рангли металл парчалари топшириш бўйича белгиланган топшириклар тўлиқ бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 28.07.2015 йилдаги “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини бахолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги № 207-сонли қарорида Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда, давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларни бошқариш органлари томонидан ушбу масаланинг кўриб чиқилишини ташкил этган ҳолда, фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этилишини таъминлаш белгиланган.

Ушбу қарорнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида корхонада жамият фаолияти самарадорлигини бахолаш мезонлари (критерии оценки) жорий қилинди.

Жамият фаолияти самарадорлигини бахолашда 8 та асосий ва 8 та қўшимча кўрсаткичлар қабул қилинди. Уларнинг хар бирининг йиғиндиси 100 фоиз деб белгиланган. Ушбу қарор бўйича:

СЙК миқдори 40 фоиздан кам бўлса – қониқарсиз;

СЙК миқдори 40 фоиздан 60 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса – паст даражада;

СЙК миқдори 60 фоиздан 80 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса – етарли даражада эмас;

СЙК миқдори 80 фоиздан 90 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса – ўртача даражада;

СЙК миқдори 90 фоиздан 100 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса – етарли даражада;

СЙК миқдори 100 фоиздан ошса – юқори даражада.

Жамиятда хақиқатда самарадорлик йиғинди кўрсаткичи (СЙК) МЧЖ шаклидаги “KORIFEY-AUDIT” аудиторлик ташкилот томонидан берилган хулосага кўра 113,48 фоизни ташкил қилганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Жисман ейилган ва маънавий эскирган асбоб-ускуналарни жадал янгилаш, шунингдек, саноат тармоги корхоналарининг ишлаб чикариш харажатларини кискартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 2016 йил 22 декабрдаги 2692-сонли қарори ижросини амалда бажарилишини таъминлаш максадида «Ўздонмахсулот» АК томонидан корхонада 2017 йилда ишлаб чикариладиган махсулотлар таннархини пасайтириш ва харажатларни 9,9 фоизга камайтириш хисобига 155,4 млн сўм тежаш белгиланган бўлиб, ортикча харажатларни камайтириш хисобига ҳақиқатда 155,4 млн. сўм маблағни тежашга эришилди. Бунинг асосий кисмини ун тегирмонининг модернизация қилиниши натижасида эл.энергияси сарфининг қисқариши, эхтиёт қисмлар сарфининг қисқариши ва 2017 йил хосилидан Хазарасп туманида етиштирилган галлани тўғридан-тўғри корхонага қабул қилиниши натижасида ижара харажатларини, ташиш харажатларини, эл.энергияси, юклаш-тушириш харажатларини ва таъмирлаш харажатларини камайтиришимиз хисобига эришилди.

Юқоридаги қарор ижросини таъминлаш учун “Ўздонмахсулот” АКнинг 2017 йил 30 июндаги 13-18/170-1177-сонли топшириқ хатида юқоридагилардан келиб чикиб корхоналарининг молиявий ахволини яхшилаш хамда       фойда          микдорини   янада  ошириш мақсадида, тизим корхоналари тасарруфида бўлган:

нон цехлари, макарон цехлари,  қандолат цехлари,  биолабароториялари, чорвачилик,   баликчилик, паррандачилик, асаларичилик ва бошка хўжаликлар бошқа хўжаликлар фаолиятини оқилона, самарали ва зарар кўрмасдан юритилишини таъминлаш максадида тизимдаги дон корхоналарнинг якка таъсисчилигида, мол-мулкни сотиш хуқуқисиз, алохида МЧЖ (масъулияти чекланган жамият) кўринишида ташкил этилишини таъминлаш сўралган. Компаниянинг ушбу топшириғини бажариш мақсадида корхона якка таъсисчилигида масъулияти чекланган жамият ташкил қилинди ва унинг устав фондини шакллантириш учун мол-мулкни сотиш хуқуқисиз корхона қошида фаолият кўрсатаётган 2 та нон махсулотлари ишлаб чиқариш цехи МЧЖ тасарруфига ўтказилди.

Бундан ташқари қўшимча иш ўринлари яратиш мақсадида ташкил қилинган  25 та тикув машиналари ҳам МЧЖ тасарруфига ўтказилди.

Вилоят ахолисини йил давомида мева-сабзавот махсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида вилоятдаги фермер хўжаликларида етиштирилган ва тадбиркорлар томонидан тайёрланган қишлоқ хўжалиги махсулотларини сақлаб бериш учун корхонада 160 тонна сиғимли совутгич қуриб ишга туширилди ва бу хам жамият якка тасисчилигида ташкил қилинган “Багат агроэкспорт” МЧЖ тасарруфига ўтказилди.

Корхона тасисчилигида МЧЖ ташкил қилиниши натижасида солиқ тўловларини камайтириш ва натижада фойда миқдорини ошириш имконияти яратилди.

Ишчи-хизматчиларнинг озик-овкат махсулотларига бўлган талабини қондириш максадида корхонада бир канча тадбирлар амалга оширилди. Чорвачиликни ривожлантириш, наслдор қорамоллар бош сонини кўпайтириш ва ахолининг чорва махсулотларига бўлган талабини таъминлаш максадида корхонада чорвачилик (корамолчилик) ташкил килиниб, хозирги кунда корамоллар бош сони 56 бошга етказилди. Мамлактимизда нишонланаётган байрамларда ишчи-хизматчиларга бепул гўшт берилмокда, хар куни сут-катик махсулотлари берилмокда. 2017 йил Президентимиз томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эътироф этилиши муносабати билан корхона ишчи-хизматчиларига бепул 4 бошдан товуқ берилди. Такрорий экин ўрнида етиштирилган помидор ва карам махсулотлари хам бепул берилди, Мустакиллик байрами ва янги йил байрами муносабати билан хар бир ишчи-хизматчига 100 000 сўмдан мукофот пули берилди.

2017 йилда ёрдамчи хўжаликда 16,6 тонна сут, 0,4 центнер гўшт етиштирилди.

Бундан ташкари корхона қошида биолаборатория фаолият кўрсатмокда. Биолабораторияда етиштирилган биомахсулотлар ғалла ва пахта зараркунандаларига қарши курашиш мақсадида фермер хўжаликларига етказиб берилмоқда. Бунинг натижасида қўшимча иш ўринлари яратиш ва қўшимча фойда олиш имконияти яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури тўғрисида қарори ижросини таъминлаш максадида корхона маблағлари хисобидан:

Камқонликнинг олдини олиш ва аҳоли саломатлигини мустахкамлаш  мақсадида корхонада ишлаб чиқарилаётган ун махсулотлари фортификация қилинди, яъни темир моддаси билан бойитилди.

Мамлакатимизнинг миллий байрамларида ишчи-хизматчилар рағбатлантириб борилди, байрам дастурхонлари ташкил қилинди, бепул гўшт махсулотлари, қишлоқ хўжалиги махсулотлари ва совғалар берилди.

Ишчи-хизматчилар махсус кийим бош, сут-катик махсулотлари билан таъминланди.

Корхонада ишлаётган мутахассислардан 5 та ходим соха мутахассислари малакасини ошириш курсида   малакасини оширди.

Корхона худудларини ободонлаштириш, боғлар ташкил килиш, озик овкат махсулотларига бўлган талабни кондириш максадида бўш майдонларга кишлок хўжалиги махсулотлари экиш ишлари амалга оширилди.

Касаначилик иш ўринлари яратиш бўйича белгиланган топшириклар тўлик бажарилиб, йил давомида 8 та касаначилик иш ўринлари яратилди.             

 

Хурматли акциядорлар!

Мен шу билан жамиятимизнинг 2017 йилги молия-хўжалик фаолияти   якунларига  бағишланган хисоботимни якунлаб, корхонамиз 2018 йилни хам янада юкори мехнат ютуклари билан якунлашига  ишонч билдираман ва ушбу ютукларга эришишда сизларга соғлик-саломатлик, ишларингизга  мувафаккиятлар тилайман.

Жамиятнинг 2017 йилги молия-хўжалик фаолияти якуни ва «Бизнес-режа»нинг бажарилиши бўйича ижро органи хисоботи қоникарли деб хисоблансин ва тасдиклансин деб       

 Овоз бердилар:      ёқлаб            – 1248877 овоз  100 %

каршилар     –   йўқ                                                                         бетарафлар –   йўқ

             

  1. Жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда фойда ва зарарларни тақсимлаш бўйича  жамият бош хисобчиси А.Юсупов маърузаси.

Хурматли акциядорлар!

2018 йил 1 январь холатига корхона баланси куйидагича:

(минг сумда).

Номи Хисобот йили бошига Хисобот йили охирига
Актив    
Асосий воситалар бошланғич қиймати 7 221 513 6 059 928
Эскириш 2 554 865 2 269 045
Қолдиқ қиймат 4 666 648 3 790 883
Узок муддатли инвестициялар 430 217 1 545 048
Капитал кўйилмалар 555 514 933 275
Товар моддий захиралари 10 203 950 25 058 211
Дебиторлар 3 453 437 3 033 318
Пул маблаглари 37 398 48 485
Жами, активлар 19 359 075 34 409 220
Пассив    
Устав капитали 1 312 248 1 312 248
Кўшилган капитал 31 312 31 312
Резерв капитали 616 277 572 651
Таксимланмаган фойда 120 933 109 347
Максадли тушум ва фондлар 12 140 12 140
Келгуси давр сарфлари ва тўловлари учун резервлар 0 0
Узок муддатли мажбуриятлар 2 475 000 1 575 000
Жорий мажбуриятлар 14 791 165 30 796 522
Жами, пассив 19 359 075 34 409 220

 

2017 йил учун молиявий натижалар хисоботи:

(минг сўмда)

          Кўрсаткичлар номи Даромад Харажат
Махсулот сотишдан тушган соф тушум

Сотилган махсулотлар таннархи

Махсулот сотишдан тушган ялпи фойдаси

Давр харажатлари, жами:

шу жумладан

сотиш харажатлари

маъмурий харажатлар

бошқа операцион харажатлар

Асосий фаолиятнинг бошка  даромадлари

Молиявий фаолиятнинг даромадлари, жами

Молиявий фаолиятнинг харажатлари

Даромад солиғи тўлагунга кадар фойда

Даромад (фойда) солик

Фойдадан бошка соликлар ва йиғимлар

23 482 170

4 172 745

 

551 447

37 491

91 545

19 309 425

3 928 019

 

36 401

539 395

3 352 223

742 119

25 839

2 257

Хисобот даврида корхона

ихтиёрида қоладиган соф фойда

63 449

 

Кузатув кенгашининг тавсиясига асосан 2017 йил якуни бўйича корхона ихтиёрида коладиган 63 млн 449 минг сўм соф фойданинг 5 фоизи (3 млн.172 минг 450 сўм) захира фондига, 80 фоизи, (50 млн.755 минг 200 сўм) дивидент тўлаш учун ва қолган 15 фоизи (9 млн. 521 минг 350 сўм) жамиятда ишлаб чиқаришни ривожлантириш жамғармасига йўналтиришни, шунингдек дивидентлар миқдорини  ва уни бериш тартибини тақсдиқлаш бўйича қуйидагиларни таклиф қиламан:

Корхона низом жамгармаси миқдори 1312248 минг сўмни ташкил килади.

шундан:   Имтиёзли акциялар киймати                    –   15001,6 минг сўм

ХИФлар улуши                                          –     3523,2 минг сўм

Эркин савдо ва ташки инвесторлар улуши       – 299468,0 минг сўм

«Ўздонмахсулот» АК улуши                    – 994255,2 минг сўм

Акциялар номинал киймати 800 сўмдан бўлиб, жами акциялар сони 1640310 донани ташкил килади.

шундан:   Имтиёзли акциялар сони                                 –     18752 дона

ХИФлар улуши                                                 –       4404 дона

Эркин савдо ва ташки инвесторлар улуши    –   374335 дона

«Ўздонмахсулот» АК улуши                           – 1242819 дона

Дивидент учун тақсимланган 50755,2 минг сўмнинг 3000,3 минг сўми имтиёзли акцияларга дивидент учун, 47754,9 минг сўми оддий акцияларга дивидент сифатида берилади. Бунда  номинал қиймати 800 сўмдан бўлган хар бир оддий акцияга тўланадиган дивидент микдори 29 сўм 45 тийиндан, имтиёзли акцияларга 160 сўмдан  тўғри келади. Бу куйидагича таксимланади:

 

Дивидентларнинг тақсимланиши:

 

     Имтиёзли акциялар учун                       –      1 8752 х 160 сўм      =  3 000 320 сўм
       ХИФлар улуши                                       –       4404  х 29,45 сўм   =     129 698 сўм
     Эркин савдо ва ташки инвесторлар      –     374335 х 29,45 сўм  = 11 024 166 сўм
     «Ўздонмахсулот» АК улуши                 –   1242819 х 29,45 сўм  = 36 601 020 сўм
    Жами хисобланган дивидент микдори:                                    50 755 204  сўм.

 

Акцияларга хисобланган дивидентлар 2018 йилнинг 1 майидан бошлаб нақд пул, хисоб рақамга пул ўтказиш ва пластик карточка орқали тўлаб, 60 кун ичида хисоблашилади.

Хурматли акциядорлар!

2017 йил якуни бўйича молиявий хисоботларни тасдиқлаш, фойдани таксимлаш, дивиденд микдорини ва уни тўлаш тартибини тасдиклаш учун овоз бериш бюлетенларига ўз муносабатларингизни билдиришларингизни сўрайман.

.

Овоз бердилар:       ёқлаб            – 1248877 овоз  100 %

каршилар     –   йўқ                                                                         бетарафлар –   йўқ

 

  1. Жамиятда 2017 йилда қурилиш-таъмирлаш ишлари учун амалга оширган сарф-харажатларини тасдиқлаш масаласи юзасидан бош хисобчи А.Юсупов сўзга чиқиб, 2017 йилда узоқ йиллар давомида таъмирланмасдан фойдаланишда бўлган бир қанча бино ва омборларни таъмирлаш ишлари амалга оширилганлигини, шу жумладан ёрдамчи маиший бино, уруғлик омбори, уруғлик цехи, нон цехи биноси, бошқарув биноси, ун омбори, хом-ашё омбори, молхона ва ун тегирмони бинолари таъмирланганлигини гапириб, 2017 йилда ушбу қурилиш-таъмирлаш ишлари учун жами 797 127 515 (Етти юз тўқсон етти миллион бир юз йигирма етти минг беш юз ўн беш) сўм маблағ сарфланганлигини такидлаб, 2017 йил давомида ушбу қурилиш-таъмирлаш ишлари учун сарфланган маблағлар миқдорини тасдиқлаш учун овоз беришларини сўради,

 

Овоз бердилар:       ёқлаб            – 1248877 овоз  100 %

каршилар     –   йўқ                                                                         бетарафлар –   йўқ

 

  1. Жамиятда 2018 йилда қурилиш-таъмирлаш ва модернизация ишлари учун амалга оширилиши режалаштирилган сарф-харажатларни тасдиқлаш масаласи юзасидан бош хисобчи А.Юсупов сўзга чиқиб, қишлоқ хўжалиги корхоналаридан қабул қилинадиган донни сифатли сақланишини таъминлаш мақсадида қўшимча омборлар талаб этилишини инобатга олиб 2018 йилда жами 8 минг тонна сиғимли 2 та омбор қуриш мақсадга мувофиқлигини, хамда қабул қилинадиган шолини сифатли қайта ишлаш мақсадида гуруч цехини қайта таъмирлаш мақсадга мувофиқлигини такидлади ва ушбу қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 2,5-3 млрд.сўм миқдорида маблағ сарфланишини, бу маблағнинг 2,5 млрд.сўмини банк кредитлари хисобидан амалга оширилишини маълум қилиб, 2018 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ушбу қурилиш-таъмирлаш ишлари учун сарфланадиган маблағлар миқдорини тасдиқлаш учун овоз беришни сўради.

 

Овоз бердилар:       ёқлаб            – 1248877 овоз  100 %

каршилар     –   йўқ                                                                         бетарафлар –   йўқ

 

  1. Жамиятда фойдаланмасдан турган қурилиши тугалланмаган ун тегирмони объектини белгиланган тартибда сотиш юзасидан бош хисобчи А.Юсупов сўзга чиқиб, фойдаланилмасдан турган объектлар учун ортиқча солиқ тўловларини камайтириш мақсадида қурилиши тугалланмасдан тўхтаб қолган ун тегирмони объектини келгусида бошқа мақсадда фойдаланиш зарурати йўқлиги сабабли тегишли тартибда сотиш учун акциядорлардан овоз беришларини сўради

 

Овоз бердилар:       ёқлаб            – 1248877 овоз  100 %

каршилар     –   йўқ                                                                         бетарафлар –   йўқ

 

 

  1. Жамиятда 2017 йилда хайрия ишлари учун сарфланган маблағлар миқдорини тасдиқлаш юзасидан бош хисобчи А.Юсупов сўзга чиқиб 2017 йил Президентимиз томонидан “ Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эътироф этилиши муносабати билан бир қанча хайрия ишлари учун маблағлар сарфланганлигини такидлаб. 2017 йилда хайрия ишлари учун сарфланган жами мабағ миқдори 152164 минг сўмни ташкил қилганлигини маълум қилиб, ушбу сарфланган маблағлар миқдорини тасдиқлаш учун овоз беришларини сўради.

 

Овоз бердилар:       ёқлаб            – 1248877 овоз  100 %

каршилар     –   йўқ                                                                         бетарафлар –   йўқ

 

  1. Жамиятнинг 2018 йилга белгиланган «Бизнес режасини» тасдиклаш бўйича жамият бошкаруви раиси Х.Ғаффаров маърузаси.

Хурматли акциядорлар!

Корхонанинг 2018 йилга белгиланган «Бизнес-режа»сида 15600 тонна 1-навли ун, 5000 тонна кепак, 8400 тонна омухта ем, 1795 тонна уруғлик буғдой, 2500 тонна шоли уруғи, 1200 тонна гуруч, 410 тонна гуруч майдаси, 410 тонна гуруч уни ишлаб чиқариш белгиланди. Ушбу ишлаб чикариладиган махсулотларнинг хажми амалдаги нархларда жами 33 млрд 969 млн 730 минг сўмни, шундан ун ва буғдой кепаги ишлаб чикариш хажми 15 млрд 983 млн 063 минг сўмни, омухта ем ишлаб чикариш хажми 4 млрд 368 млн. сўмни, нон ишлаб чикариш хажми  уруглик дон тайёрлаш хажми 9 млрд 906 млн. сўмни ташкил килади.

Корхонада 2018 йилда юкорида кўрсатилган махсулотларни ишлаб чикаришдан жами 5 млрд 359 млн 362 минг сўм фойда олиш, шундан ун ишлаб чикаришдан 2 млрд 620 млн 094 минг сўм, омухта ем ишлаб чикаришдан 340 млн 401 минг сўм, уруглик дон тайёрлашдан 1 млрд. 632 млн 393 минг сўм, гуруч  ишлаб чиқаришдан 766 млн. 474 минг сўм фойда олиш  белгиланди. Ушбу олинадиган фойдадан 3 млрд 135 млн 260 минг сўми давр харажатларига, 2 млрд.108 млн. 660 минг сўм молиявий фаолият бўйича харажатларига (кредит фоизлари), 17 млн 894 минг сўм фойдадан тўланадиган солик ва йиғимларга сарфланиб,  корхона ихтиёрида коладиган соф фойда 97 млн 549 минг сўмни ташкил килиши режалаштирилди.

Ушбу бизнес-режада белгиланган махсулотларни ишлаб чикаришимиз учун етарли микдорда хом-ашё захираларимиз мавжуд булиб, 2018 йил галла хосилидан Боғот ва Хазарасп туманлари хўжаликларидан жами 18 минг тоннадан ортик микдорда буғдой ва шоли харид килиш режалаштирилган

2018 йилда бажарилиши зарур бўлган устивор вазифалар:

– Махсулот ишлаб чикариш бўйича белгиланган топширикларнинг тўлик бажарилишини таъминлаш.

– Омухта ем цехининг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун қўшимча хом-ашё сотиб олиш топшириқларининг бажарилишини таъминлаш.

–  Белгиланган муддатларда 2018 йил хосилини кабул килишга моддий техника базасини тайёрлаш

       – Бюджет ва бюджетдан ташқри жамғармаларга тўловларни белгиланган график асосида ўз вактида тўланишини таъминлаш.

– Молиявий соғломлаштириш дастурида белгиланган топширикларни бажарилишини таъминлаш.

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фаол тадбиркорлик,  инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури тўғрисида Қарорида белгиланган вазифаларни тўлик бажарилишини таъминлаш.

– 2018 йилда ишлаб чикариш харажатларини кискартириш ва махсулот таннархини пасайтириш бўйича белгиланган тадбирлар режасини бажарилишини таъминлаш.

–  Кора ва рангли металл парчалари топшириш, макулатура топшириш бўйича белгиланган топшириклар ижросини таъминлаш.

– Ёрдамчи хўжаликда ишлаб чикарилаётган чорва махсулотлари миқдорини ошириш, гўшт, сут ва биолаборатория махсулотлари етиштиршни кўпайтириш.

–  Фермер хужаликлари билан шартнома тузиб, хўжаликларни биолабораторияда етиштирилган биомахсулотлар билан таъминлаш.

–  Боғ катор ораларига ва бўш турган ерларга сабзавот, полиз ва кишлок хўжалик экинлари экиш.

– Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан харид қилинадиган шоли махсулотини сифатли сақланишини таъминлаш мақсадида 1 та 3 минг тонна сиғимли ва 1 та 5 минг тонна сиғимли омбор қуриб ишга тушириш

–  Гуруч цехини модернизация қилиш каби масалалар 2018 йилда бажаришимиз лозим бўлган энг мухим устивор вазифалардан хисобланади.

Хурматли акциядорлар!

Корхонамизнинг 2018 йилга белгиланган ушбу «Бизнес-режа»сини муваффакиятли бажаришини таъминлашда ўзларингизнинг самарали мехнатларингиз билан ўз хиссаларингизни кўшишда Сизларга куч-кувват, соғлик-саломатлик, ишларингизга  мувафаккиятлар тилайман. Жамиятнинг 2018 йилга белгиланган бизнес режасини тасдиқлаш учун

      

Овоз бердилар:       ёқлаб            – 1248877 овоз  100 %

каршилар     –   йўқ                                                                         бетарафлар –   йўқ

 

  1. 11. Кун тартибидаги ўн биринчи масала юзасидан бош хисобчи А.Юсупов сўзга чикиб, кузатув кенгаши тавсиясига кўра жамиятнинг 2018 йилги молия-хўжалик фаолиятини аудит тахлили учун МЧЖ шаклидаги “KORIFEY-AUDIT” аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини 6000000 (Олти миллион) сўм микдорида белгилашни таклиф килди.

 

Овоз бердилар:       ёқлаб            – 1248877 овоз  100 %

каршилар     –   йўқ                                                                         бетарафлар –   йўқ

 

  1. Жамият Кузатув кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш ва унинг янги таркибини сайлаш бўйича “Ўздонмахсулот” АК вакили Ш Донаев сўзга чикиб кузатув кенгаши таркиби беш кишидан иборат бўлишини таъкидлаб. кузатув кенгаши тавсиясига асосан кузатув кенгаши аъзолигига Ш.Донаев, Ш.Узоқов, Ш.Ахмедов, Р.Абдуллаев ва У.Мухтаровлар номзоди кўрсатилганлиги, акциядорлардан шу номзодларга кузатув кенгаши аъзоси қилиб сайланиши учун куммулятив овоз бериш бюллетенлари орқали овоз беришларини сўради.

 

Куммулятив овоз бериш бюллетенлари якунига кўра Кузатув кенгаши аъзолигига номзодларга берилган овозлар:

  1. Донаев Шерали ёқлаб – 1248877 овоз  100 %  каршилар – йўқ  бетарафлар -йўқ
  2. Узоқов Шухрат ёқлаб – 1248877 овоз  100 %  каршилар – йўқ  бетарафлар -йўқ
  3. Ахмедов Шокир ёқлаб – 1248877 овоз  100 %  каршилар – йўқ  бетарафлар -йўқ
  4. Абдуллаев Расул ёқлаб – 1248877 овоз  100 %  каршилар – йўқ  бетарафлар -йўқ
  5. Мухтаров Улуғбек ёқлаб – 1248877 овоз 100 %  каршилар – йўқ  бетарафлар -йўқ

 

  1. 13. Жамият тафтиш комиссияси таркибига ўзгартиришлар киритиш ва унинг янги таркибини сайлаш бўйича тафтиш комиссияси аъоси А.Қурбонов сўзга чикиб, кузатув кенгашининг тавсиясига кўра тафтиш комиссияси аъзолигига Қурбонов Азамат, Юсупов Ибрайим ва Нуруллаев Файзуллаларнинг номзоди кўрсатилганлигини такидлаб уларни тафтиш комиссияси аъзолигига сайлаш учун овоз бериш бюллетенлари орқали овоз беришларини сўради

 

Овоз бердилар:       ёқлаб            – 1248877 овоз  100 %

каршилар     –   йўқ                                                                         бетарафлар –   йўқ

 

  1. Кун тартибидаги масала юзасидан “Ўздонмахсулот” АК вакили Ш.Донаев сўзга чикиб, “Ўздонмахсулот” АК ва кузатув кенгаши жамият бошкаруви раиси Х.Ғаффаровнинг 2017 йил иш фаолиятини қониқарли деб хисоблаганлигини инбатга у билан ишга ёллаш бўйича тузилган мехнат шартномаси муддатини яна бир йил узайтиришни  таклиф килди

        

Овоз бердилар:       ёқлаб            – 1248877 овоз  100 %

каршилар     –   йўқ                                                                         бетарафлар –   йўқ

 

  1. Жамият кузатув кенгаши, ижро органи ва тафтиш комиссияси аъзоларига 2017 йил фаолияти учун рағбатлантириш пули микдорини белгилаш бўйича жамият бош хисобчиси А.Юсупов сўзга чикиб кузатув кенгаши аъзоларининг (5 киши) хар бирига хар чоракда ЭКИХнинг 5 баробари миқдорида ва тафтиш комиссияси аъзоларининг(3 киши) хар бирига хар чоракда ЭКИХнинг 2 баробари миқдорида бадал тўланаётганлиги сабабли 2017 йил якунлари бўйича рағбатлантирмасликни, бошқарув аъзоларининг (7 киши) хар бирига ЭКИХнинг 5 (Беш) баробари миқдорида 2017 йил якуни бўйича мукофот пули белгилашни таклиф килди.

 

Овоз бердилар:       ёқлаб            – 1248877 овоз  100 %

каршилар     –   йўқ                                                                         бетарафлар –   йўқ

 

Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибида кўрилган масалалар бўйича берилган овозлар натижаларини хисобга олиб қуйидагича қарор қабул қилади:

Қарор:

  1. Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан ҳисоботи қониқарли деб ҳисоблансин ва тасдиклансин.
  2.  Тафтиш комиссиясиининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан ҳисоботи коникарли деб ҳисоблансин ва тасдиқлансин.
  3. Мустақил ташкилот томонидан жамиятда корпоратив бошқарув тизимини бахолаш хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
  4.  Жамиятнинг 2017 йилги молия-хўжалик фаолияти якуни ва «Бизнес-режа»нинг бажарилиши бўйича ижро органи хисоботи қоникарли деб хисоблансин ва тасдиклансин.
  5. Жамиятнинг йиллик молиявий хисоботлари тасдиқлансин.

2017 йил якуни бўйича корхона ихтиёрида қоладиган 63 млн 449 минг сўм соф фойданинг 5 фоизини (3 млн. 172 минг 450 сўм) захира фондига, 80 фоизини (50 млн. 755 минг 200 сўм) дивидент тўловларига, 15,0  фоизини (9 млн. 521 минг 350 сўм) ишлаб чиқаришни ривожлантириш фондига йўналтирилсин.

Дивидентлар номинал киймати 800 сўм бўлган хар бир оддий акция учун 29 сўм 45 тийиндан ва ҳар бир имтиёзли акция учун 160 сўмдан тўлансин.

Акцияларга хисобланган дивидентларни 2018 йилнинг  1 майидан бошлаб корхона ғазнасидан накд пул тўлаш, хисоб рақамга пул ўтказиш ва пластик карточка орқали тўлаб, 60 кун ичида хисоблашилсин.

  1. Жамиятда 2017 йилда қурилиш-таъмирлаш ишлари учун амалга оширган сарф-харажатлари тасдиқлансин.
  2. Жамиятда 2018 йилда қурилиш-таъмирлаш ва модернизация ишлари учун амалга ощирилиши режалаштирилган сарф-харажатлар миқдори тасдиқлансин.
  3. Жамиятда фойдаланмасдан турган қурилиши тугалланмаган ун тегирмони объектини белгиланган тартибда сотиш таклифи маъқуллансин.
  4. Жамиятда 2017 йилда хайрия ишлари учун сарфланган маблағлар миқдори тасдиқлансин.
  5. Жамиятнинг 2018 йилга белгиланган «Бизнес-режа»си тасдиклансин.
  6. 2018 йил учун жамият аудитори қилиб МЧЖ шаклидаги “KORIFEY-AUDIT” аудиторлик ташкилоти танлансин ва унга тўланадиган ҳакнинг энг кўп микдорини 6 000 000 (Олти миллион) сўм қилиб белгилансин.
  7. Кузатув кенгаши таркибига куйидагилар сайланган хисоблансин:
  8. Донаев Шерали
  9. Узоқов Шухрат
  10. Ахмедов Шокир
  11. Абдуллаев Расул
  12. Мухтаров Улуғбек
  13. Тафтиш комиссияси таркибига куйидагилар сайланган хисоблансин:
  14.   Нуруллаев Файзулла
  15.       Юсупов Ибрайим
  16.     Қурбонов Азамат
  17. Жамият бошқаруви раиси Х.Ғаффаров билан ишга ёллаш бўйича тузилган мехнат шартномаси муддати яна бир йилга узайтирилсин
  18. Кузатув кенгаши (5 киши) ва тафтиш комиссияси аъзоларига (3 киши) ҳар чоракда бадал тўланганлиги сабабли 2017 йил якуни бўйича мукофот пули тўланмасин.

Бошкарув аъзоларининг (7 киши) хар бири ЭКИҲ беш баробари  (861200 сўм) миқдорида 2017 йил якуни бўйича мукофотлансин.

  1. Ушбу карорнинг бажарилишини таъминлаш жамият бошкаруви раиси Х.Ғаффаров зиммасига юклатилсин.

17 Ушбу карорнинг бажарилишини назорат килиш кузатув кенгаши зиммасига юклатилсин.

 

Акциядорлар умумий йиғилиши баёни ёзилган сана “____” апрель 2018 йил.

 

Мажлис раиси:                                 Ш.Донаев.

 

Котиби:                                Э.Йўлдошев.